UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  1 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  11 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  37 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Динамо" майдони майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш қийин"

Coca Cola Суперлига 20-тури доирасидаги "Динамо" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Темур Кападзе ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Самарқандда қийин ўйин бўлишини билардик. “Динамо” турнир жадвалида охирги ўринда бормоқда ва шу сабабли осон бўлмаслигини билиб тургандик. Бу ўйинда ғалаба қозонганимиз янада яхши бўларди. Танаффусдан кейин мезбонлар бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу эса қийинчилик туғдирди. Ўйинимизда камчиликлар бор, буларни машғулотларда тўғирлашга эътибор қаратамиз. 

Ҳаммамизга маълум, Вадим Карленович жамоаси одатда тўпни ўзида кўпроқ ушлайди, прессингга эътибор қаратади. Бугун унинг жамоаси танаффусдан кейин бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бу ҳолатни кўрмагандим. Балки бу натижа ҳам “Динамо”ни ҳозирги вақтда қониқтириши мумкин. Қарши ҳужумда хато қилишимизни кутишди. 

Биринчи даврадаги “Динамо” билан ҳозиргиси ўртасида фарқ бор. Ҳар томонлама ўзгариш бор. Бизда ҳам фарқ бор. Чунки жамоамиз йигитлари анча ўсишга эришди. Самарқанддаги майдоннинг майсаси баланд. Бундай ҳолатда футбол ўйнаш жуда қийин. Тўпни олиб юриш, алдаб ўтиш ҳолатларида қийинчилик туғдиради. Умуман олганда, “Динамо” жамоаси ёмон эмас, уларнинг кейинги ўйинларига омад тилайман, - дейди Темур Кападзе ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика