UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  1 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  3 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  3 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Темур Кападзе: "Актобе" учун учала мусобақа ҳам муҳим" Янгиликлар

Темур Кападзе: "Актобе" учун учала мусобақа ҳам муҳим"

"Актобе" - "Гандзасар" учрашувидан сўнг ўйин қаҳрамони Темур Кападзе қозоғистонлик ҳамкасбларимизга интервью берди.
- Темур, ғалаба билан табриклаймиз. Бугун ҳам дублга эришдингиз...
- Раҳмат. Бу йил иккични дублни қайд этдим. Аммо энг муҳими ғалаба қозониб кейинги босқичга чиқдик. Рақиб кучли эди, биз мухлисларга ғалаба тақдим этишга уриндик ва бунга эришдик.

- Ўйин қийин ўтди, тўғрими?

- Ҳа, албатта. Айтганимдек рақиб кучли эди. Бундан ташқари бизда чарчоқ аломатлари сезилди.

- Уч кундан сўнг "Тобол" билан ўйин бор.

- Ҳар уч кунда ўйнашга деярли кўникиб кетаяпмиз. Чемпионатда максимал очко тўплашимиз керак. Кучли олтиликда бу ас қотади.

- Жамоа учун Қайси чемпионат муҳим - Қозоғистон чемпионати, Қозоғистон кубоги ёки Европа лигаси?

- Менимча барчаси. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақада имкон қадар узоқроққа бориш ва ғолиб чиқишга уринамиз.

- Европа лигасидаги навбатдаги рақиб ҳақида нима биласиз?

- Тўғрисини айтсам ҳеч нима билмайман. Сабаби айни пайтга қадар бизни ҳаёлимизда мана шу рақиб тўсиғидан қандай ўтиб олиш бўлди. Мана энди эртадан кейинги рақибни ўрганишни бошлаймиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика