UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  7 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  7 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  12 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

Теҳронда Марк Вильмотс иштирокида биринчи матбуот анжумани ўтказилди

Эрон терма жамоаси янги бош мураббийи Марк Вильмотс илк марта эронлик ОАВ ходимлари билан суҳбатлашди.

Маълумки, Эрон футбол федерацияси Марк Вильмотс билан келишувга эришди ҳамда бельгиялик мутахассисни терма жамоа бош мураббийи этиб тайинланди. Ўзаро келишувга кўра, Вильмотс терма жамоани ЖЧ-2022 охиригача бошқаради ва бу вақт ичида йилига 1 миллион евро миқдорида маош олади. 

Марк Вильмотс ўзининг дастлабки матбуот анжуманида ушбу фикрларни билдирди: "Шартнома имзоланган кундан бошлаб Эрон мен учун иккинчи уйга айланди. Биз ҳаммамиз биргаликда ишлаб катта вазифаларни бажаришга ҳаракат қиламиз. Эрон ривожланган мамлакат, бу ерда спортни жуда қадрлашади. Олдимда турган энг асосий мақсад терма жамоани 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқиш ҳисобланади". 

"Биз тактик жиҳатдан тўғри ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун ўртоқлик учрашувлари ёрдам беради. Мен шу пайтгача бошқа жамоаларда ишлаганман ва қаерда фаолият олиб бормай доим максимал ишлашга ҳаракат қилганман. Терма жамоа эшиги ҳамма учун очиқ. Ким клубда ўзини кўрсатса, албатта бош жамоада ўйнаш имконига эга бўлади". 

"Терма жамоада асосий ёрдамчим испаниялик Ману Феррера бўлади. Бу инсонни 25 йилдан бери биламан. Шунингдек, маҳаллий ёш мураббийлардан Воҳид Хошемиян ҳам штабимизда бўлади. Бизга яна учрашувлар таҳлилчиси ҳам керак. Мен Эрон терма жамоасини қабул қилиб олганимдан хурсандман. Оилам бу қароримга қўшилмади, бироқ қарор меники, шу боис афсусланаётганим йўқ". 

Вильмотс матбуот анжуманида терма жамоанинг 25 футболчидан иборат таркибини эълон қилди. Эрон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари доирасида 6 июнь куни Сурия ва 11 июнда Жанубий Корея билан баҳс олиб боради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика