UZ

Сўнгги янгиликлар

Тедеско Бельгия терма жамоаси мураббийлигига номзод сифатида кўрилмоқда Янгиликлар

Тедеско Бельгия терма жамоаси мураббийлигига номзод сифатида кўрилмоқда

Доменико Тедеско Бельгия терма жамоасини бошқариши мумкин.

Бельгия Қироллик Футбол Ассосицияси ишчи гуруҳи терма жамоага янги мураббий излаш ишини давом эттириб, 37 ёшли мутахассисга эътибор қаратди.

"Лейпциг"нинг собиқ бош мураббийи ассоциация томонидан илгари сурилган бир қанча мезонларга жавоб беради. У маълумотлар ва тактикага катта эътибор қаратадиган мураббийлардан саналади. У Бельгия термасига ишлашга таклиф қилинмоқда.

Домениконинг охирги иш жойи "Лейпциг" бўлди. Сентябрь ойида клуб уни бош мураббий лавозимидан озод қилган эди. 

Бельгия Қироллик Футбол Ассосицияси келаси ҳафтада терма жамоага янги мураббий тайинлашга умид қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика