UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  4 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Тасодифми? "Реал" уйида ютқазди ёхуд каталониялик ҳакамнинг тушунарсиз қарорлари Янгиликлар

Тасодифми? "Реал" уйида ютқазди ёхуд каталониялик ҳакамнинг тушунарсиз қарорлари

Испания чемпионати 20-тури доирасида Мадриднинг "Реал" клуби ўз уйида "Леванте"ни қабул қилди.

Кутилмаганда, "қаймоқранглилар" мусобақа жадвалининг ўрталарида ўралашиб юрган жамоага ютқазиб қўйишди. Қизиқ жиҳати, 9-дақиқадаёқ Милитаога тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатган, кейинроқ иккинчи бўлимда, аниқроғи 64-дақиқада "Реал" дарвозасига пенальти белгилаган ҳакам Давид Медье Хименес каталониялик. 

Шу ўринда "Қироллик клуби"нинг азалий ва асосий рақиби "Барселона" (Каталония) эканлигини яна бир бор эслатиш шарт бўлмаса керак. Балки буларнинг барчаси шунчаки тасодифдир, аммо қизил карточка кўрсатилган вазиятда Милитао ва жабрланувчи Серхио Леоннинг шундоқ ёнгинасида Варан ҳам югуриб келаётганди (Одриосола бир неча метр орқароқда). Дарвозабондан ташқари яна камида бир нафар шериги бир ҳамлалик масофада бўлса, фол сўнгги умид чораси сифатида қаралиши қанчалик тўғри? 



Шу ўринда, 13-дақиқа Марко Асенсио гол урган вазият, ҳужумнинг бошланишини ҳам ёдга олиб ўтиш зарур. "Леванте" ҳужумини қайтариш чоғида жарима майдони ичида меҳмонлар футболчиси Ферлан Менди билан курашдан кейин йиқилиб тушди ва пенальти сўради. Мадридликлар ҳужумни ҳужумни давом эттиришди ва кейинчалик у гол билан якунланди. 

Давид Хименес "VAR"га қулоқ тутгач, голни инобатга олди. 

 

Кейинги қизиқарли эпизод иккинчи бўлим бошроғида содир этилди. Ҳакам бу сафар "Реал" дарвозасига пенальти белгилади. Ҳакамнинг қарорини ортиқча муҳокама қилмай, гапни кўпайтирмай, эпизодни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

   

Нима бўлган тақдирда ҳам, бир нарса аниқ - бу кеча бош ҳакам бироз ғалатироқ қарорлар қабул қилди. Ҳакамнинг ишини бевосита баҳолашга ҳаққимиз бўлмасада, унга муносабат билдиришга, фикримизни баён этишга ҳақлимиз, назаримда.


Реал Мадрид

Марко Асенсио - 13'

Примера Дивизион . 21-тур

30/01/2021, 20:15

2
:
1
Тугади

Леванте

Хосе Луис Моралес - 32', Рохер Марти - 78'

Стадион: Alfredo Di Stefano, 0 томошабин

Бош ҳакам: David Medie

45'
90'
8'  Эдер Милитан
9'  Эдер Милитан
13'  Марко Асенсио
13'  Тони Кроос
60'  Эден Азар (Винисиус Жуниор)
82'  Марко Асенсио (Серхио Аррибас)
82'  Карим Бензема (Мариано Диас)
90'  Каземиро
32'  Хосе Луис Моралес
32'  Хорхе Мирамон
50'  Микаэль Мальса
60'  Микаэль Мальса (Рубен Рочина)
60'  Серхио Леон (Энис Барди)
64'  Рохер Марти
72'  Гонсало Мелеро
76'  Хосе Луис Моралес (Даниэль Гомес)
78'  Рохер Марти
78'  Энис Барди
83'  Рохер Марти (Рубен Весо)

"Реал Мадрид" – "Леванте" 1:2
30 январь, "Эстадио Альфредо Ди Стефано"
Голлар
: 1:0 – 13 Асенсио, 1:1 – 32 Моралес, 1:2 – 78 Роджер Марти.

"Реал Мадрид" – Куртуа, Менди, Одриосола, Варан, Милитао, Кроос, Каземиро, Азар (Винисиус Жуниор, 60), Модрич, Асенсио (Аррибас, 82), Бензема (Мариано Диас, 82).

"Леванте" – Фернандес, Мирамон, Постиго, Дуарте, Клерк, Радоя, Мальса (Рочина, 60), Мелеро, Леон (Барди, 60), Роджер Марти (Везу, 83), Моралес (Дани Гомес, 76).

Огоҳлантиришлар: Мальса (50), Мелеро (72), Каземиро (90).

Четлатиш: Милитао (9).

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика