UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  3 10:24Мусиала операция қилинди  3 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2

Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон ҳамда Эрон термаси футболчиларини жазолади Янгиликлар

Тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон ҳамда Эрон термаси футболчиларини жазолади

Айни кунларда Тошкент шаҳрида CAFA аёллар ўртасидаги мусобақа давом этаётгани ҳақида маълумот берилган эди.

27 ноябрь куни ушбу мусобақада 3-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу турда Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўзаро майдонга тушишди ва учрашувда Ўзбекистон термаси рақибини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунида эса, ҳар икки терма жамоа аъзолари ўртасида зиддиятли вазият юзага келган.

Ушбу мусобақа Тартиб-интизом қўмитаси учрашув видеотасмасини кўриб вазиятни ўрганиб чиқди ҳамда ҳар иккала терма жамоадан бир нафар футболчини жазолади. Жумладан, Ўзбекистон терма жамоасининг 14-рақамли футболчиси Рушания Сафина ҳамда Эрон термасининг 9-рақамдаги футболчиси Заҳро Гамбари мусобақанинг 1-та учрашувга дисквалификация қилинишди.

Шунингдек, икки терма жамоа мураббийлар штаби футболчиларнинг тартиб ва интизоми бўйича мусобақа тартиб-интизом қўмитаси томонидан огоҳлантирилди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг навбатдаги турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғизистон билан, Эрон терма жамоаси эса Тожикистон термаси билан ўзаро баҳс олиб боради.


Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика