UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  1 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  5 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч" Янгиликлар

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"

Бугунги кунда ўзбек клублари халқаро майдонда Ғарб минтақасида араб жамоалари билан куч синашади.

Ўз вақтида "Бунёдкор" икки мавсум ОЧЛни Шарқ минтақасида ўтказган ва Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия жамоалари тўсиғидан муваффақиятли ўта олган. Қайсидир маънода "қалдирғочлар" Шарқда ажойиб парвозни амалга ошира олган. Бундан 13 йил олдин худди шу кунда "Бунёдкор" "Жар" стадионида Япониянинг "Гамба Осака" жамоасини қабул қилган. Қуйида ушбу учрашувни ёдга оламиз. 

Тошкент клуби "Е" гуруҳида "Аделаида Юнайтед". "Поханг Стилерс", "Гамба Осака" билан квартет ҳосил қилганди. Гуруҳ босқичининг дастлабки даврасидан сўнг "Бунёдкор" ҳисобида фақат 3 очко бор эди. Уйда "Аделаида Юнайтед"дан мағлубият қабул қилинган, сафарда "Поханг Стилерс" таслим қилинган бўлса, "Гамба Осака" ўз майдонида ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Иккинчи давранинг илк ўйини "Гамба Осака"га қарши бўлган эди. 3 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли эмас, бор куч ташланиши кутилганди.

Дастлаб 14 дақиқада Камолиддин Мурзоев боши билан ҳисобни очади, орадан 4 дақиқа ўтгач Шу Курата ҳисобни тенглаштиради. Жамоалар танаффусга чиқиб кетар чоғида Лутфулла Тўраев иккинчи қаватда устун келиб таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирган. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Анвар Солиев бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини осонликча ишғол қилади. Рақиб сафидан Хироуки Абе ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда орадаги фарқни қисқартиради. 

Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан "Бунёдкор" 1/8 финалда "Сеонгнам Ильва Чунма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этади ва чорак финалда ўзи билан битта гуруҳда ўйнаган "Аделаида Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборади. "Жар" стадионида кечган бу баҳсни кўпчилик яхши эсласа керак. Захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаевга Қосимовнинг айтган гаплари ҳамда Алибобонинг 114-дақиқада урган ғалаба голи. 

Лекин ярим финалда жамоадан омад юз ўгиради ва "Бунёдкор" Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клубига ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўяди. Тошкентда 1:3, сафарда 0:2. Ўшанда кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук иккала учрашувда ҳам "қалдирғочлар" дарвозасига тўп киритганди. Аммо ҳозир мағрурлик билан айта оламизки, "Бунёдкор" ўша йил чинакам сенсация кўрсатганди. Чунки мусобақа бошланмасидан олдин хавотир йўқ эмасди, ахир Шарқда ўйнаб жамоа бошқаларга "ем" бўлиши ҳам мумкин эди-да. Аммо Миржалол Қосимовнинг тактик ўйини туфайли "Бунёдкор" ўз сўзини айта олган. 

"Бунёдкор" ОФК талабига кўра Шарққа қўйилгани билан кучлилар орасида йўқолиб қолмаган. Жамоа чиндан ҳам кучли эди. Энг муҳими, Миржалол Қосимов меҳнаткаш жамоани барпо эта олганди. Тўғри, бу пайтга келиб таркиб супер эмасди. Ҳар ҳолда Ривалдо жамоани тарк этган, шунингдек номи чиққан бошқа легионерлар ҳам хайрлашишга улгурганди. Жамоани елкасида кўтариб юриш ўзимизнинг футболчилар гарданида қолганди. Австралиялик Дэвид Карней кўп ўйнамаганди ҳам.


ОЧЛ-2012. Гуруҳ босқичи.

Тошкент. "Жар" стадиони, 4000 томошабин 

"Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2

Ҳакам: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Голлар: Камолиддин Мурзоев 14, Лутфулла Тўраев 42, Анваржон Солиев 84 - Шу Курата 18, Хироуки Абе 90+3

"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 11. Эмил Кенжисариев, 3. Хайрулла Каримов, 16. Артём Филипосян, 8. Жавлон Иброҳимов, 13. Лутфулла Тўраев, 10. Шавкат Саломов, 33. Ян Козак (20. Анваржон Солиев,80) 22. Виктор Карпенко (28. Руслан Мелзиддинов,28) 17. Камолиддин Мурзоев (9. Анвар Ражабов, 58)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Давид Карней, 24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов


Суратлар "Бунёдкор" клуби расмий сайтидан олинди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика