UZ

Сўнгги янгиликлар

08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  1 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  2 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  2 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  10 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  1 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  5 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч" Янгиликлар

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"

Бугунги кунда ўзбек клублари халқаро майдонда Ғарб минтақасида араб жамоалари билан куч синашади.

Ўз вақтида "Бунёдкор" икки мавсум ОЧЛни Шарқ минтақасида ўтказган ва Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия жамоалари тўсиғидан муваффақиятли ўта олган. Қайсидир маънода "қалдирғочлар" Шарқда ажойиб парвозни амалга ошира олган. Бундан 13 йил олдин худди шу кунда "Бунёдкор" "Жар" стадионида Япониянинг "Гамба Осака" жамоасини қабул қилган. Қуйида ушбу учрашувни ёдга оламиз. 

Тошкент клуби "Е" гуруҳида "Аделаида Юнайтед". "Поханг Стилерс", "Гамба Осака" билан квартет ҳосил қилганди. Гуруҳ босқичининг дастлабки даврасидан сўнг "Бунёдкор" ҳисобида фақат 3 очко бор эди. Уйда "Аделаида Юнайтед"дан мағлубият қабул қилинган, сафарда "Поханг Стилерс" таслим қилинган бўлса, "Гамба Осака" ўз майдонида ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Иккинчи давранинг илк ўйини "Гамба Осака"га қарши бўлган эди. 3 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли эмас, бор куч ташланиши кутилганди.

Дастлаб 14 дақиқада Камолиддин Мурзоев боши билан ҳисобни очади, орадан 4 дақиқа ўтгач Шу Курата ҳисобни тенглаштиради. Жамоалар танаффусга чиқиб кетар чоғида Лутфулла Тўраев иккинчи қаватда устун келиб таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирган. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Анвар Солиев бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини осонликча ишғол қилади. Рақиб сафидан Хироуки Абе ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда орадаги фарқни қисқартиради. 

Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан "Бунёдкор" 1/8 финалда "Сеонгнам Ильва Чунма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этади ва чорак финалда ўзи билан битта гуруҳда ўйнаган "Аделаида Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборади. "Жар" стадионида кечган бу баҳсни кўпчилик яхши эсласа керак. Захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаевга Қосимовнинг айтган гаплари ҳамда Алибобонинг 114-дақиқада урган ғалаба голи. 

Лекин ярим финалда жамоадан омад юз ўгиради ва "Бунёдкор" Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клубига ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўяди. Тошкентда 1:3, сафарда 0:2. Ўшанда кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук иккала учрашувда ҳам "қалдирғочлар" дарвозасига тўп киритганди. Аммо ҳозир мағрурлик билан айта оламизки, "Бунёдкор" ўша йил чинакам сенсация кўрсатганди. Чунки мусобақа бошланмасидан олдин хавотир йўқ эмасди, ахир Шарқда ўйнаб жамоа бошқаларга "ем" бўлиши ҳам мумкин эди-да. Аммо Миржалол Қосимовнинг тактик ўйини туфайли "Бунёдкор" ўз сўзини айта олган. 

"Бунёдкор" ОФК талабига кўра Шарққа қўйилгани билан кучлилар орасида йўқолиб қолмаган. Жамоа чиндан ҳам кучли эди. Энг муҳими, Миржалол Қосимов меҳнаткаш жамоани барпо эта олганди. Тўғри, бу пайтга келиб таркиб супер эмасди. Ҳар ҳолда Ривалдо жамоани тарк этган, шунингдек номи чиққан бошқа легионерлар ҳам хайрлашишга улгурганди. Жамоани елкасида кўтариб юриш ўзимизнинг футболчилар гарданида қолганди. Австралиялик Дэвид Карней кўп ўйнамаганди ҳам.


ОЧЛ-2012. Гуруҳ босқичи.

Тошкент. "Жар" стадиони, 4000 томошабин 

"Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2

Ҳакам: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Голлар: Камолиддин Мурзоев 14, Лутфулла Тўраев 42, Анваржон Солиев 84 - Шу Курата 18, Хироуки Абе 90+3

"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 11. Эмил Кенжисариев, 3. Хайрулла Каримов, 16. Артём Филипосян, 8. Жавлон Иброҳимов, 13. Лутфулла Тўраев, 10. Шавкат Саломов, 33. Ян Козак (20. Анваржон Солиев,80) 22. Виктор Карпенко (28. Руслан Мелзиддинов,28) 17. Камолиддин Мурзоев (9. Анвар Ражабов, 58)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Давид Карней, 24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов


Суратлар "Бунёдкор" клуби расмий сайтидан олинди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика