UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  0 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  1 16:34Про лига. "Дўстлик" – "Арал". Таркиблар маълум  0 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  11 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0 12:13ОФК янги форматдаги мусобақаларни таништирди  12 11:56Ҳаким Фузайлов — "Хоразм" клуби бош мураббийи  9

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда Янгиликлар

Тарихда илк бор Осиё Кубоги ўйинини аёл ҳакам бошқармоқда

Йошими Ямашита Осиё кубогида бош ҳакамлик қилган илк аёл реферига айланди.

Қатарда ўтказилаётган Осиё кубогининг биринчи туридан ўрин олган Австралия ва Ҳиндистон ўртасидаги ўйин старт олди. Эътиборлиси шундаки, ушбу Осиё кубоги ўйинини тарихда илк бор аёл ҳакам бошқармоқда. Япониялик Йошими Ямашита Осиёнинг энг нуфузли футбол турнирида ишлаган биринчи аёл ҳакамга айланди.  Йошими Ямашитага қанотларда ҳамюртлари Макото Бозоно ва Наоми Тешироги ёрдам бермоқда.

Маълумот учун, 37 ёшли Йошими Ямашита Япониядан бўлган биринчи профессионал аёл ҳакам ҳисобланади. У 2015 йилда ФИФА реферисига айланган. Токиодан бўлган Йошими Ямашита Япония J1 лигасида бош ҳакам сифатида фаолият олиб борган илк аёл реферидир. Бундан ташқари, Йошими Ямашита 2022 йил Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида фаолият олиб борган олтита аёл ҳакамдан бири саналади. Қатарда ўтказилган мундиал аёл ҳакамлар ишлаган тарихдаги илк Жаҳон чемпионати эди. 

Маълумот учун, Австралия ва Ҳиндистон терма жамоалари Осиё кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан битта гуруҳдан ўрин олишган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика