UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Тарихда бугун: Ўз мамлакатининг байроқдорлари "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол"нинг 13 йил олдинги тўқнашуви Янгиликлар

Тарихда бугун: Ўз мамлакатининг байроқдорлари "Пахтакор" ва "Ал Ҳилол"нинг 13 йил олдинги тўқнашуви

Деярли бутун дунёда футбол учрашувлари вақтинча тўхтатилгани сабаб ўқувчиларимизни зериктириб қўймаслик мақсадида "Тарихда бугун" рукнига қўл ургандик.

Фото Тарихда бугун: Машарипов ва Алибоев тўп тепган "Локомотив" охирги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарган

Бугун Осиё Чемпионлар лигаси ўтмишига суратлар ёрдамида саёхат қиламиз. Умид қиламиз, ўқувчиларимиз тарихий кадрларни томоша қилиб зерикиб қолишмайди.

ОЧЛ-2007 доирасида Тошкентда ўтказилган учрашувга тўхталамиз. Мусобақанинг "A" гуруҳидан жой олган "Пахтакор" "Ал Ҳилол" (С.Арабистони), "Истиқлол" (Эрон) ва "Ал Қувайт" (Қувайт) жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борган. Эрон клуби ўйинчилар рўйхати ("заявка")ни ўз вақтида тақдим этмагани боис мусобақадан четлаштирилган. Шу тариқа, гуруҳда биринчи ўрин учун 3 жамоа кураш олиб борган. Ўшанда "шерлар" гуруҳда 6 очко билан иккинчи ўринни эгаллашган. Афсуски, у пайтлар Чемпионлар лигасида гуруҳдан фақат биринчи ўринни эгаллаган жамоалар чиққан. Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Пахтакор" ОЧЛ-2007да гуруҳда қолиб кетган.

ОЧЛ-2007 гуруҳ босқичининг 3-турида "шерлар" ўз майдонларида "Ал Ҳилол"ни қабул қилишган. Афсуски, ўшанда Саудия гранди Тошкентдан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. 13 йил олдинги ўйиндан тарихий суратларни тақдим этган таниқли фотограф Ҳасан Пирмуҳаммедовга алоҳида миннатдорчилик билдирамиз.


ОЧЛ, "A" гуруҳи
3-тур, 11.04.2007
Тошкент, МҲСК стадиони, 10000 томошабин
"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" 0:2
Ҳакамлар:
Жунжи Ҳуанг (Хитой)
Голлар: Омар Ал Гамди 54, Родриго 59

"Пахтакор": 12.Игнатий Нестеров, 5.Асрор Алиқулов, 13.Александр Клецков, 15.Ислом Иномов, 14.Владислав Кирян (11.Шаҳбоз Эркинов, 77), 18.Темур Кападзе (6.Леонид Кошелев, 67), 25.Одил Аҳмедов, 8.Сервер Жепаров, 20.Элдор Магдеев, 22.Ренат Байрамов (9.Анвар Солиев, 60), 7.Иҳеруоме Уче.
Захира: 1.Элдор Тожибоев, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Анзур Исмоилов, 3.Раҳматилло Бердимуродов, 17.Вячеслав Пономарёв.

"Ал Ҳилол": 1.Муҳаммад Ал Дайя, 3.Марсело Таварес, 15.Ҳолид Ал Ангри, 17.Фаҳад Ал Мефарег, 19.Абдулазиз Қаҳтрон (26.Муҳаммад Ал Анбар, 83), 6.Ҳолид Азиз, 8.Родриго, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 13.Омар Ал Гамди, 20.Ёсир Ал Қаҳтони, 24.Аҳмед Ал Ҳарби (7.Ёсир Ал Яс, 46).

Огоҳлантиришлар: Ё.Ал Қаҳтони 56, Ё.Ал Яс 65

Сервер Жепаров "Пахтакор" сардори.


10-рақамдаги Муҳаммад Ал Шлҳубни танидингизми? У ҳар доим С.Арабистони терма жамоаси ва "Ал Ҳилол"ни бизнинг жамоаларга қарши ўйнаганда доим майдонга тушиб келган. Ҳурматга лойиқ рақиб.


13 йил олдинги фотоаппаратлардан келиб чиқсак, яхши кадрлар.)


Ёш Нестеров.


Ўша ўйинни кўриш учун МҲСК стадионига 10 минг томошабин келган.


Анвар Солиев тўп учун курашда.


Ихеруоме Уче ўша мавсум ОЧЛда битта гол урган, 6-турда "Ал Қувайт"га қарши уйдаги ўйинда.


Кошелев ва Жепаров бурчак зарбалари усталари эди.


Анвар Солиев жарима зарбасини амалга ошираётган палла.


Магдеев Абдулазизга қарши.


Равшан Ҳайдаров ва бугунги кунда ОФК тизимида фаолият олиб бораётган Санжар Ризаев.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика