UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  0 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  4 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  1 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  1 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  2 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  9 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   17 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  8 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари Янгиликлар

Таққослаймиз: Осиё жамоаларининг қимматбаҳо юлдузлари

Эрон, Қатар ёки Япониянинг трансфер баҳоси энг юқори вакилларини биласизми?

Бугун шу ҳақда маълумот беришга қарор қилдик.

Япония — кун чиқар юртнинг энг қимматбаҳо вакили Такефуса Кубо ҳисобланади. "Transfermarkt" портали ижара асосида "Хетафе"да тўп тепаётган "Реал" футболчисини 20 млн еврога баҳоламоқда.  

Кейинги ўринларга 22 ёшли Такэхиро Томиясу ("Болонья", 18 млн евро) ва 24 ёшли Даити Камада ("Айтрахт", 16 млн) жойлашган.

Сурия — Шом диёрининг энг қимматбаҳо вакили Омар Ал Сома ҳисобланади. 31 ёшли ҳужумчи айни пайтда 6,5 млн еврога баҳоланяпти. Кейинги ўринни 27 ёшли Омар Хрбин ("Ал Ваҳда", 1,3 млн) банд қилган.

Хитой — Чин юртининг энг қимматбаҳо фуьболчилари 4 млн еврога баҳоланмоқда: яқинда Хитой фуқаролигини қабул қилган 31 ёшли Элкесон ("Гуанжоу Эвергранд") ва "Эспаньол"нинг 27 ёшли вингери Ву Лэй.

БАА — амирликларнинг қимматбаҳо футболчилари "Ал Жазира" клубига тегишли: 30 ёшли фоврард Али Мабхут (4,5 млн) ва 27 ёшли вингер Халфан Муборак (3,5 млн евро).

Эрон — форслар ўлкасининг энг қиммат ўғлони Сардор Азмун (26 ёш) бўлиб, "Зенит" ҳужумчисининг трансфер баҳоси 23 млн еврога тенг. Кейинги ўринларга "Порту" футболчиси Меҳди Тареми (28 ёш, 10 млн евро) ва "Брайтон" вакили Алиризо Жаҳонбахш (27 ёш, 5 млн евро) жойлашган.

Жанубий Корея — Сон Хён Мин нафақат ўз юртида, балки бутун қитъада энг қиммат ўйинчи ҳисобланади. "Тоттенхэм" юлдузининг трансфер қиймати 90 млн еврога тенг. Кейинги поғоналар 24 ёшли Хван Хи Чхан ("Лейпциг") ва 19 ёшли Кан Ин Лига ("Валенсия") тегишли. "Transfermarkt" уларнинг ҳар иккисини 15 млнга баҳолаган.

Саудия Арабистони — Салим Ал Довсари ("Ал Ҳилол") ва Абдулфаттоҳ Асири ("Ал Насср") саудияликлар таркибидаги энг қиммат футболчилар ҳисобланишади. Уларнинг трансфер қиймати 3,1 млн еврога тенг.

Қатар — амалдаги қитьа чемпионлари таркибидаги энг қиммат ўйинчи 24 ёшли Акрам Афиф ("Ал Садд" - 3,5 млн евро) ҳисобланади. Кейинги ўринларни "Ал Духайл" форварди Алмоез Али (2,7 млн) ҳамда "Ал Садд" ярим ҳимоячиси Ҳассан Ал Ҳайдос (1,75 млн) эгаллаб турибди.

Ўзбекистон — энди ўзимизнинг қоракўзларга тўхталамиз. "Transfermarkt" портали ўзбекистонликлар орасида энг юқори қийматни Элдор Шомуродовга белгилаган. "Женоа" ҳужумчисининг трансфер нархи 6,5 млнга тенг. 2-ўринга "Шаржа" ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров (2,5 млн евро) жойлашган бўлса, Жалолиддин Машарипов (2 млн) 3-поғонани эгаллаб турибди.

Осиё футболи: Янги юлдузлар 

Яқин йилларнинг янги юлдузлари 

Муаллиф :
Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика