UZ

Сўнгги янгиликлар

22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  13 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  119 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  16 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3

Таништирув маросими - клуб матбуот хизматининг юзи Янгиликлар

Таништирув маросими - клуб матбуот хизматининг юзи

Суперлига ўйинлари бошланишига бир кун қолди. Эртага бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан навбатдаги мавсумга старт берилади.

Жамоалар мавсумга қанчалик тайёр, буни вақт ўтиб билиб оламиз. Ҳозирча имкониятлар ҳақида гапирмай турган маъқул, чунки кимнинг қандай ҳолатдалигини ўйинлар бошланмасдан айтиш қийин.

Маълумки, ҳар мавсум аввалида клублар жамоага янги келганларнинг таништирув маросимини ўтказади. Бу одат тусига кириб улгурган. Шу пайтгача Суперлиганинг баъзи клублари бу тадбирни ташкил этишди, баъзилар бугун-эрта ўтказиб юборадиган. Аслида чемпионат олдидан таништирув маросими бўлгани яхши. Чунки шу орқали клуб ўз футболчилари, мураббийлар штаби, жамоа олдига қандай мақсад қўйилгани ҳақида маълумот беради.

Қайси клуб шу пайтгача таништирув маросимини ўтказган бўлса, ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этди ва биз бу борада фалончи зўр қилди, пистончиники унчалик ўхшамади демоқчи эмасмиз. Чунки қандай бўлса ҳам бўлгани яхши. Албатта, иш бор жойда камчилик бўлади, масалан футболчиларни суратга олиш жараёнида орқа фонга эътибор бермаслик, жой танлашда хатоликлар бўлиши мумкин, лекин секин-аста бу камчиликлар ҳам ёпилиб боради.

Янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказиш клуб матбуот хизмати зиммасидаги аcосий вазифалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбари ҳар қанча унамасин, бош мураббий машғулотим бор, ўйиним бор деб пайсалга солмасин, барибир бу ўринда матбуот хизмати нима қилиб бўлса-да таништирув маросимини ўтказиш учун раҳбариятни ва мураббийларни кўндира олиши керак. Чунки таништирувдан асосий манфаатдор барибир клуб, қолаверса шу орқали ҳам матбуот котиби ўз жамоасини ОАВда реклама қилиб олади.

Биз хоҳлардикки, бу йилдан Про-лига клублари ҳам шундай тадбирларни йўлга қўйса. Чунки профессионаллик сари фақат Суперлигага ўтгандан кейин қадам ташланмайди, Про-лигада ўйнаб ҳам профессионал ишлаш мумкин. Қолаверса, бу билан клуб ўз футболчилари ва мураббийларини қанчалик ҳурмат қилишини кўрсатиб беради. Балки бу арзимас ишдек кўриниши мумкин, аммо унутмайликки, "арзимас" ишларни бажариш орқали профессионаллик шаклланиб боради.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика