UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  2 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  0 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  1 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  2 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  4 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  38 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  11 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  145

Таништирув маросими - клуб матбуот хизматининг юзи Янгиликлар

Таништирув маросими - клуб матбуот хизматининг юзи

Суперлига ўйинлари бошланишига бир кун қолди. Эртага бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан навбатдаги мавсумга старт берилади.

Жамоалар мавсумга қанчалик тайёр, буни вақт ўтиб билиб оламиз. Ҳозирча имкониятлар ҳақида гапирмай турган маъқул, чунки кимнинг қандай ҳолатдалигини ўйинлар бошланмасдан айтиш қийин.

Маълумки, ҳар мавсум аввалида клублар жамоага янги келганларнинг таништирув маросимини ўтказади. Бу одат тусига кириб улгурган. Шу пайтгача Суперлиганинг баъзи клублари бу тадбирни ташкил этишди, баъзилар бугун-эрта ўтказиб юборадиган. Аслида чемпионат олдидан таништирув маросими бўлгани яхши. Чунки шу орқали клуб ўз футболчилари, мураббийлар штаби, жамоа олдига қандай мақсад қўйилгани ҳақида маълумот беради.

Қайси клуб шу пайтгача таништирув маросимини ўтказган бўлса, ҳар ким ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ташкил этди ва биз бу борада фалончи зўр қилди, пистончиники унчалик ўхшамади демоқчи эмасмиз. Чунки қандай бўлса ҳам бўлгани яхши. Албатта, иш бор жойда камчилик бўлади, масалан футболчиларни суратга олиш жараёнида орқа фонга эътибор бермаслик, жой танлашда хатоликлар бўлиши мумкин, лекин секин-аста бу камчиликлар ҳам ёпилиб боради.

Янги мавсум олдидан таништирув маросимини ўтказиш клуб матбуот хизмати зиммасидаги аcосий вазифалардан бири ҳисобланади. Клуб раҳбари ҳар қанча унамасин, бош мураббий машғулотим бор, ўйиним бор деб пайсалга солмасин, барибир бу ўринда матбуот хизмати нима қилиб бўлса-да таништирув маросимини ўтказиш учун раҳбариятни ва мураббийларни кўндира олиши керак. Чунки таништирувдан асосий манфаатдор барибир клуб, қолаверса шу орқали ҳам матбуот котиби ўз жамоасини ОАВда реклама қилиб олади.

Биз хоҳлардикки, бу йилдан Про-лига клублари ҳам шундай тадбирларни йўлга қўйса. Чунки профессионаллик сари фақат Суперлигага ўтгандан кейин қадам ташланмайди, Про-лигада ўйнаб ҳам профессионал ишлаш мумкин. Қолаверса, бу билан клуб ўз футболчилари ва мураббийларини қанчалик ҳурмат қилишини кўрсатиб беради. Балки бу арзимас ишдек кўриниши мумкин, аммо унутмайликки, "арзимас" ишларни бажариш орқали профессионаллик шаклланиб боради.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика