UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЕЧЛ. "Боруссия Д" ўз уйида ўтган ярим финалнинг илк баҳсида ПСЖни мағлуб қилди  24 01:57Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди. Финалдаги рақиб - "Ал Ҳилол"  4 01:38Арне Слотнинг "Ливерпул"даги илк трансфери ким бўлиши маълум  0 00:43"Реал" ой ўйинчисини аниқлади. У Винисиус ёки Родриго эмас  1 00:34Эрон. "Персеполис" "Сепахон" билан дуранг қайд этиб, биринчи ўринга кўтарилиб олиш имконияти йўққа чиқарди  0 00:04Ўзбекистон U-23 терма жамоаси финалга тайёргарликни бошлади ГАЛЕРЕЯ  1 23:55Файзуллаевга қизиқаётгани айтилган "Парма" А Серияга қайтди  3 23:32Лунин "Реал Мадрид" билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди  0 22:52Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Хурсандчилик ўтиб кетди. Ҳозир финалга тайёргарлик кўряпмиз"  11 22:30U-23 Осиё кубоги. Финалга етакчиларсиз тайёргарлик бошланди  12 22:08Эрон. "Истиқлол" очко йўқотди ва биринчи поғонани хавфда қолдирди. Машарипов деярли тўлиқ ўйнади  0 21:35"МЛС – Месси учун болалар майдончаси"  5 21:15Ўзбекистон Суперлигаси. 6-турда ишлайдиган расмийлар   2 20:55Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ  3 20:38"Барселона" ўйинчиси 2025 йилга қадар сафдан чиқди  2

Тажрибали, ташабускор устоз Янгиликлар

Тажрибали, ташабускор устоз

Ўқитувчи. Бу сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Зиё тарқатувчи. Илм боғининг боғбони. Кўнгилларни зиё нури бирла тўлдиргувчи зот.

Ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб ҳисобланади. Дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи-мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаган,эъзозланмаган.

Юртимизда биринчи президентимиз Ислом Каримов фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумҳалқ байрами сифатида кенг нишонланиб келмоқда. Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий-маърифий-маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги муваффакияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён.
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат-эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари,шу билан бирга,ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамғур, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган зотга халқимиз азалдан ҳурмат бажо этган.

Азиз халқимизнинг бир нақлида: “Сен одамларга бир йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, бўғдой эк, ун йил яхшилик қилмоқчи бўлсанг, таълим- тарбия бер”-дейилган.Шу боис қадимдан кишилар ўз зурриётларини устоз қўлига топиширар эканлар, “Эти сизники, суяги бизники”деб устозга нисбатан ишонч билдиришган.
Оламнинг гултожиси инсон бўлса улар орасида суюклиси устоз-муаллимдир. Устозлар ҳақида сўз кетганда беихтиёр беғубор болалигимиз, орзу интилишларга тўла болалик йилларимиз, илк бора қўлимизга қалам тутказган биринчи ўқитувчимиз кўз олдимизда гавдаланади. Бизларнинг хар-бир саволимизга чуқур эътибор ва босиқлик билан жавоб берувчи,элнинг назаридаги биринчи муаллим.

Қашқадарё вилояти Қамаши тумани марказида туғилиб-ўсган, ёшлигиданоқ спорт билан дўст тутинган, 36 йилдан буён ёш авлодни соғлом, кучли, бақувват қилиб тарбиялаш йўлида самарали фаолият юртиб келаётган  чемпионлар устози Нуриддин Поянов  юқоридаги таърифга лойиқ. У киши 1978 йилда Қарши педагогика билим юртининг жисмоний тарбия факультетини тамомолаган. Дастлаб 61-умумтаълим мактабида,1988 йилдан бери,эса 7-умумтаълим мактабида  жисмоний тарбия ўқитувчи ҳамда туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи сифатида ишлаб, ўзининг бор билими, маҳорати, куч-қувватини жисмоний тарбия дарсларида самарадорлигини ошириш, ёшлар орасидан кўпроқ  иқтидорли спортчилар тайёрлаб етиштиришга сарфламоқда.

Мазмунли йиллар, салмоқли натижалар

2011 йил Ўзбекистон мустақиллиги 10 йиллиги кўкрак нишони соҳиби, вилоят, туман ҳалқ таълими томонидан кўп бора фахрий ёрлиғлари билан тақдирланган. Бу муаллим эришган ва эришаётган натижаларни санаб ўтмасак унинг фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўла олмаймиз.  Илк иш бошлаган 1980-1981 йиллардаёқ жисмоний тайёргарлик машғулотларини бошланғич синфларда намунали ўтказиш бўйича вилоят миқёсида танилди. Ўқувчилари футбол бўйича мусобақаларда ғолиб чиқиб, вилоят мусобақаларда ҳам ўз маҳоратларини кўрсатишга эришдилар.

Нуриддин Пояновнинг футболчи шогирдлари  умумтаълим мактаб ўқувчилар ўртасида  ўтказилиб келанаётган “Умид ниҳоллари”мусобақаларида,айниқса, совринли ўринларни эгалламоқда.

2012, 2013, 2014, йиллардаги вилоят босқичиларида иштирок этган бир қатор шогирдлари томонидан қўлга киритилган 30 ортиқ олтин, кумуш, бронза медаллари ҳам яққол далилдир.

Қисқа қилиб айтганда, Нуриддин Поянов ҳозирга қадар 180 зиёд вилоят чемпионлари, 70 ортиқ турли мусобақалар иштирокларини тайёрлади. Ўнлаб шогирдлари, собиқ ўқувчилари айни кунларда касб-ҳунар коллежлари, умумтаълим мактаблариида ишлаяпти, Қуроли кучлар сафларида, Ички ишлар идораларида фаолият кўрсатишаяпти.


Изланиш ва интилиш –доимий шиори
Дарҳақиқат, Нуриддин Поянов 7- умумтаълим мактабидагина эмас, балки туман футбол федерацияси 1-вице президенти ва  вилоят иккинчи лигаси иштирок этувчи  “Зафар” футбол клуби раҳбари ҳамда туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам тажрибали мураббий сифатида ном қозонишда ҳар бир машғулотда жиддий қараши, ижодкорлик билан ёндоши муҳим омиллардан бўлмоқда.

Футбол спорт тури жони дили Футбол тили билан айтганда, у кишни “организатор” деб аташади. Нуриддин Поянов ўз ишининг устаси.Бунга шуҳба бўлиши мумкин эмас, У футболни янада жозибали қилиш учун ташкилий ишларда нималарни бажариш лозимлигини яхши билади.“Зафар” футбол клуби  раҳбар сифатида фаолият олиб борган ҳолда уларни муваффақиятлар сари этаклай олган. Шу билан биргаликда  клубнинг тараққиёти йўлида жонбозлик кўрсатмоқда. Умуман олганда, Нуриддин Пояновнинг эл олдида ҳурмати катта. Доим ишлаётган жойларида ўзидан илиқ таассуротлар қолдирмоқда.

Шогирдларидан фахрланади
Ўз вақтида  футбол буйича Ўзбекистон ёшлар, ўсмирлар терма жамоаларида ва ўзбекистон чемпионати олий лигасида “Насаф”(Қарши),”Машъал”(Муборак), “Шўртан” (Ғузор), ”Динамо”(Самарқанд), “Навбаҳор”(Наманган), жамоаларида тўп сурган иқтидорли ҳужумчи Ўзбекистон чемпионати бир қатор совриндори  Жасур Бобоев, Қаршининг “Олимпия” жамоаси сафида ўйнаган вилоят икки лигасида қаторасига уч мавсум “мавсум тўпурар” деган шарафли номга эга бўлган ва кейинчалик “Насаф” клуби ёшлар жамоаси аъзоси бўлган Шаҳзод Тилововларнинг ютуқларида мураббийнинг меҳнатларининг самараси кўриб турибди.Кўплаб шогирдларини ютуқларини кўриб улардан фахрланади.

Мазкур ютуқлар мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ болалар спортини ривожлантириш давлатимиз олидидаги энг муҳим устивор  вазифалардан бири этиб белгиланганининг амалдаги яна бир тантанасидир. Эзгу орзу –ниятларимизни амалга ошириш асносида асрга татигувлик ишлар қилинди. Бевосита таълим йўналишидаги жадал ислоҳотлар баробарида ўзига хос кичик олимпиадалар номини олган олган “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод”, “Унверсиада” спорт мусобақалари ташкил этилди. Юртимизнинг энг чекка қишлоқларида ҳам болаларни спортга ошна бўлишлари учун қулай шарт-шароитлар яратилди ва яратилмоқда.
-Болаларни 3-5 ёшдан спортга жалб этиш катта аҳамиятга эга,-деди чемпионлар устози Нуриддин Поянов-Чунки айнан шу даврда ҳар бир боланинг характери шакллана бошлайди,ҳаётга теран кўз қарашга ўрганади. Спортга меҳр қўйган бола бир умр спортга она бўлиб қолади. Спорт боланинг нафақат саломатлиги, балки зарарли иллатлардан уни ҳимоялайди,характерини тоблайди.Ёшлик чоғидан спорт билан дўст бўлиш боланинг ўз устидан ишлаши, мусобақаларда қатнашиши орқали қатъийлик ва мардлик хусусиятларининг шаклланиши, ғалабага бўлган интилиши, таъбир жоиз бўлса аввало ўз устидан ғалаба қозониши, бир сўз билан айтганда мустаҳкам иродага эга бўлиши учун пухта замин яратилади.

Жонкуяр ўқитувчи-мураббий Нуриддин Поянов эришаётган ютуқлар, шогирдлари қўлга киритаётган ғалабалар ҳақида яна кўп ёза бўлади. Яхшиси , у кишининг  иш тажрибасини ёш мураббийлар  ўрнак олса арзийди.

Спорт соҳасида бутун дунёда бирдек эътироф этиладиган тушунчалар мавжуд. Улар орасида энг машҳур бўлган иборага тўхтайдиган бўлсак, биринчи президентимиз Ислом Каримов айтганларидек, ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди. Қолаверса, фарзандлари соғлом юрт қудратли, унинг келажаги ҳар жиҳатдан тўкис, бахтли ҳамда фаравон бўлади.


Фахриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика