Таиланд бош мураббийи: "Истеъфо? Қарорни федерация ҳал қилади"

Aslanov Jasurbek
20 янв 2019, 21:53
Таиланд ҳамда Хитой терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубогининг нимчорак финал учрашувидан (1:2) сўнг таиландликлар устози Сирисак Йодйадтаи матбуот анжуманида иштирок этди.

"Рақибни ғалаба билан табриклайман, шогирдларим ҳаракатларидан қониқдим. Икки жамоа ҳам тактикага таяниб ўйнади. Хитой терма жамоасини кейинги босқичга чиққани билан қутлайман.
Ҳисобда олдинда эдик, ғалабани сақлаб қолишга уриндик, аммо буни эплай олмадик.
Истеъфо? Қарорни федерация ҳал қилади. Таиланд футбол федерацияси раҳбарияти қарори қолишим ёки кетишимга аниқлик киритади" - дейди Сирисак Йодйадтаи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia