UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Локомотив" Чехия Кубоги финалчиси билан ўйнайди  0 12:38Расман: Шерзод Эсанов "Бухоро" футболчисига айланди  2 12:20МТЖ 5 майдан йиғин ўтказади ва Суперлиганинг етакчи клубларига қарши ўртоқлик ўйинларида қатнашади  1 11:58​"Пахтакор" Риаскос, Абдихолиқов ва яна 4 нафар футболчи билан хайрлашганини маълум қилди  5 11:35"Навбаҳор"га РПЛда ўйнаётган ҳимоячи келмоқда  12 11:08Расман: Дмитрий Плетнёв — "Бунёдкор" футболчиси!  2 10:44"Навбаҳор" футболчиси "Қўқон-1912" ўтиши мумкин  0 10:18Санжар Қувватов: "Пахтакор"дан таклиф тушганида ўйлаб ҳам ўтирмадим"  5 09:52“Андижон” Анталияда 10 та ўртоқлик учрашувида қатнашади  7 09:25"Истанбул Башакшеҳир" футболчиси Шомуродов ва Файзуллаевнинг ўйинига юқори баҳо берди  5 08:58Шерзод Насруллаев: "Совринларим сонини кўпайтириш учун "Пахтакор"га келдим. Роналдуга қарши ўйнаш орзум бор эди"  13 08:30Sofascore. Гвардиола мақтаган Ҳусанов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:04Камолиддин Тожиев: "Алижоновни қолди десак бўлади. Иккита ҳужумчи олсак..."  3 07:32Гвардиола кечаги ўйиндан сўнг Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  10 03:44А Серия. "Интер" "Парма"ни енгди. "Наполи" эса очко йўқотди  1

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади? Янгиликлар

"Таҳлил": "Пахтакор"нинг янги легионери — Боян Матич икки ўйинда қандай ўйнади?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасидан швейцариялик Эрен Дердийок кетгач "шерлар" жамоага бошқа бир ҳужумчи — сербиялик Боян Матични олиб келди.

29 июль куни эълон қилинган трансферга кўра, Матич клуб билан 2021 йил охирига қадар шартнома тузган

Матичнинг "Бунёдкор"га қарши 20 дақиқалик ўйини

Боян "Пахтакор"даги дастлабки учрашувини пойтахтнинг бошқа бир клуби — "Бунёдкор"га қарши ўтказди. 

InStat`нинг маълумотларига кўра, Матич ушбу учрашувда 20 дақиқагина майдонда ҳаракат қилган. У ўйиннинг 75-дақиқасида Шерзод Темировнинг ўрнига майдонга тушган эди. Шу 20 дақиқа ичида Боян 4 марта пас берган ва уларнинг 3 таси ёки 75 фоизи аниқ. Футболчи 3 марта тўп йўқотган ва 1 та яккакурашда ютқазган. 

"Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Питер Хюистрага учрашувдан кейинги матбуот анжуманида футболчининг дебюти ҳақида савол бердим. Мураббий футболчининг 2 кун аввал келганлигини айтган эди ўшанда. 

"Атиги 2 машғулотимизда иштирок этди. Унинг жисмоний ҳолати қандай эканлигини билмасдим ва шу боисдан унга жисмоний юкламалар берганим йўқ. Боянни 20 дақиқа қолганида майдонга туширдим ва унга ўйин тактикасини, жамоанинг услубини кўриб, ўрганиб олишини айтдим. У билан декабрь ойига қадар шартномамиз бор. Навбатдаги ўйинларда унга имконият тақдим қилинади ва Боян бутун Ўзбекистонга ўзининг қандай футболчи эканлигини кўрсатади. Матич умуман олганда яхши футболчи", — деган эди Хюистра.

"Насаф"га қарши 86 дақиқа ва 1 та гол

Боян Матич Қаршининг "Насаф"ига қарши асосий таркибда майдонга тушди. 

Футболчи мазкур баҳсда жами 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. У 86-дақиқада захирага олинди ва унинг ўрнига Шерзод Темиров баҳсни давом эттирди. 

Матич 1 та гол уриш учун имкониятга эга бўлди ва ундан фойдала олди. 3 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган Боян, ўйин давомида 2 марта зарба берди ва уларнинг 1 таси аниқ бўлди. Жами 9 бор пас берди ва уларнинг 67 фоизини аниқ амалга оширди. 12 марта тўп йўқотган футболчи, 19 та яккакурашнинг 32 фоизида ютиб чиққан. 12 марта ҳавода тўп учун курашган Матич уларнинг 25 фоизида ютган. Унинг 1 марта тўпни олиб қўйишга уринганлиги самарасиз якунланган.

Ўша ўйиндан кейин ҳам Питер Хюистрага Матич ҳақида савол бердим. 

"Боян Матич ҳақида фикрим ижобий. Меҳнат қилишдан тўхтагани йўқ, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпти. "Пахтакор"да тўлиқ ўйнаб кетиши учун бир оз вақт керак бўлади. У жамоавий ўйинчи сифатида яхши таасурот қолдираяпти. У ғалаба голини ургани ёқимли ҳолат", — дейди у.

Учрашувдан сўнг Боян Матич жамоага яхши мослашиб бораётганини ҳам айтиб ўтди

"Футболчилар ва мураббийлар штаби, ходимлар мени илк кунданоқ илиқ қарши олишди. Бу ерда ўзимни худди узоқ вақтдан бери ўйнаётгандек ҳис қилмоқдаман", — дея қўшимча қилади у.

Муаллиф хулосаси

Шахсан менга Боян Матич икки учрашувда ҳам ёмон кўринмади. У майдонда кўпроқ ҳаракат қиляпти. Имкониятидан максимал даражада фойдаланувчи, гол ҳидини сезувчи футболчи ўйинидан. InStat`нинг маълумотлари бироз у яккукурашларда, шунингдек, ҳавода тўп учун курашларда яхши даражада эмаслигини кўрсатмоқда. Ушбу кўрсаткичлар келаси учрашувларда яхшиланиб борадими, йўқми, кузатиб бораверамиз.

Муаллиф : Og'abek Samisov
Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика