UZ

Сўнгги янгиликлар

09:04“Тоттенхем“ янги бош мураббийи билан маош ва шартнома шартлари борасида келишиб олди — Романо  0 08:32“Барселона“ футболчиси “Атлетико“ билан шартнома имзолади  0 08:00CAFA U-20 Championship 2025. Терма жамоамизнинг гуруҳдаги рақиблари маълум  2 07:26ЖЧ-2026 саралаш. Мундиал йўлланмасини ҳал қилган терма жамоамиз бугун Қатарни меҳмон қилади  8 01:53ЖЧ-2026 саралаши. Италия, Норвегия, Хорватия ва Бельгияда ғалаба  0 01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  5 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  8 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  10 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  34 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  10 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  1 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  19

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик” Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: “Якунда дуранг натижани ушлаб қола билмадик”

“Навбаҳор” – “Динамо” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб журналистларнинг саволларига “Динамо” жамоаси устози Тачмурод Агамуродов жавоб қайтарди.

Тачмурод Агамуродов (“Динамо” жамоаси бош мураббийи): - Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Учрашув ҳақида гап кетганида олдинги ўйинлардаги каби биз учун қийин кечди. Якунда дуранг натижани сақлаб қола билмадик. Агарда воқеалар ривожи бизнинг фойдамизга ишлаганида кўпи билан дуранг қайд этишимиз мумкин эди. Бироқ, мезбонларнинг урган иккинчи голлари чоғида бироз хушёрликни йўқотишимиз панд берди. Майдонда эса кескин кураш кечди. Ҳар икки жамоа футболчилари ҳам ижобий натижани қайд этиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Футболда кимдир ютади, бошқаси эса мағлубиятга учрайди.

- Жамоангиз ўйинда ёмон кўринмади. Яъни футболчилар муносиб тарзда тўп суришди. Чемпионат стартидаги натижаларни ижобий кўриниш олмаганлигига асосий сабаб нимада?
- Биринчи навбатда таркибни шакллантиришда кечикдик. Кўплаб жамоалар таркиб борасида январь ойидаёқ бир тўхтамга келиб улгуришганди. Тўғри улар сафига айрим ўйинчилар ҳам қўшилган. Лекин, уларнинг сони бир-икки нафардан ошгани йўқ. Биз эса февраль ойига келибгина таркиб йиғишни бошладик. Бундай шароитда футболчиларни жисмоний ҳолатини яхшилаш билан бир қаторда ўзаро боғлиқликни ҳам шакллантириш талаб этилади.

Ихтиёримизда мавжуд бўлган вақт оралиғида рақобатга бардош бера оладиган жамоани чемпионат стартига тайёрлай олмадик. Турдан-турга жамоамиз ўйини кучайиб бормоқда. Афсуски, бундай ҳолат бизга қулайлик яратиб бермаяпти. Яъни жамоамизга осон бўлаётгани йўқ. Айнан юқоридаги сабаблар жамоамизни икки бўлим давомида бир маромда тўп суриши имкониятини бермаяпти. Аксарият учрашувларнинг сўнгги дақиқаларида рақибга имкониятни бой бериб қўймоқдамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика