UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  23 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  7

Тачмурод Агамуродов: "Бу ғалаба бизга жуда зарур эди" Янгиликлар

Тачмурод Агамуродов: "Бу ғалаба бизга жуда зарур эди"

«Динамо» - «Металлург» (1:0) учрашувидан кейин «Динамо» бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўйин борасида тўхталиб ўтди.
«Албатта, омадсиз ўйинлардан сўнг ниҳоят ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандмиз. Бугун кичик ҳисоб қайд этилгани боис, футболчилар иккинчи бўлимда асабий ўйин намойиш этишди. Чунки ўтган ўйинларда ҳам ғалаба қозона туриб, «Бухоро» ва «Қизилқум» билан дуранг қайд этгандик. Бугун эса шогирдларим руҳий босимдан чиқиб кета олишди ва якунда ғалабани қўлдан чиқармадик.

Бу ғалаба бизга жуда зарур эди. Айниқса руҳий жиҳатдан. Умид қиламанки, энди ишларимиз юришиб кетади. Олдинда бизни Фарғонада «Нефтчи»га қарши жуда оғир ўйин кутиб турибди. Фарғона клуби айни дамда жуда яхши ўйин намойиш этаётган бўлсада, биз водийда очко олиш учун бор куч ва имкониятларимизни ишга соламиз» - дейди Тачмурод Шамакович.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика