UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги саралаш босқичида Непални мағлуб этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 21:00ПСЖ — "Бавария". Таркиблар маълум  28 21:00Суперлига. "Машъал" – ОКМК (матнли трансляция)  1 20:55"Андижон" — "Бунёдкор" 0:1 (Матнли трансляция)  14 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  2 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

"Сурхон" Тошкентда йиғин бошлади, Фарҳод Тожиев шу ерда Янгиликлар

"Сурхон" Тошкентда йиғин бошлади, Фарҳод Тожиев шу ерда

Дилшод Нуралиев бошқарувига ўтган Термизнинг "Сурхон" жамоаси куни-кеча пойтахтдаги йиғинни бошлади.

Бу йил ўз олдига кучлилар сафига чиқишни мақсад қилиб қўяётган термизликлар, шунга монанд таркибни кучайтиришга уринмоқда. Мураббийлар штаби айнан мазкур Тошкентдаги йиғин чоғида селекция ишларига катта эътибор қаратишни режалаштирган. Дарвоқе, «Сурхон» жамоаси «Туркистон» меҳмонхонасида истиқомат қилмоқда. Машғулотлар кунига икки маҳалдан, «Дўрмон» ва «NBU-Осиё» стадионида ўтказиш режалаштирилган.

Таркибдаги ўзгаришлар келадиган бўлсак, ҳозирда ўттиз нафар футболчи жамоа йиғинида иштирок этмоқда. Тошкентдаги йиғиннинг илк кунлариданоқ, жамоа сафига Руслан Матниязов, Азамат Аҳмедов, Аббос Пўлатов, Ориф Абдуғаниев («NBU-Осиё»), Иброҳим Абдуллаев, Алишер Мирзаев («Обод»), Бекзод Мирзамуродов («Қизилқум»), Нажмиддин Нормуродов, Сирожиддин Қўзиев, Дилшод Хушбаков («Насаф»), Шерзод Жалилов («Сўғдиёна»), Тимур Усмонов («Локомотив»), Равшан Хурсанов («Навбаҳор»), Фарҳод Тожиев («Динамо») каби футболчилар келиб қўшилди.

Ҳозирча мураббийлар уларни кўрикдан ўтказаётганини таъкидлаш лозим. Термизликлар Тошкентдаги йиғин чоғида синов-назорат учрашувларини ҳам ўтказишни режалаштирган. Хусусан 14 февраль куни, Жиззах «Сўғдиёна» жамоаси билан, 16 февраль куни Наманганнинг «Навбаҳор» жамоасига қарши ҳамда 20 февралда Муборакнинг «Машъал» жамоасига қарши ўртоқлик ўйинлари бўлиб ўтади.

Айтишларича, «Сурхон» жамоаси про-лига баҳслари бошлангунига қадар Тошкентда йиғин олиб боришни мақсад қилган.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика