UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида ақлбовар қилмас камбэк қайд этилди  1 00:52Холанд жорий мавсум "Ман Сити" ва Норвегия терма жамоаси сафида 16 ўйинда 26 та гол урди  0 00:30Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Эльче"ни мағлуб этди  21 23:56"Милан" — "Рома". Таркиблар маълум  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Борнмут"ни мағлуб этди, Ҳусанов ўйинда иштирок этмади  16 22:30Суперлига. "Қўқон-1912" "Машъал"га мағлуб бўлди, "Сўғдиёна" эса "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди.  0 22:22"Нефтчи" ўз уйида "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:12"Насаф" — "Ал Ваҳда" ўйини ҳакамлари маълум бўлди  6 22:00"Шўртан" Про лигага тушиб кетди  5 21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  6 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  19 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  1 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  11

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими? Янгиликлар

"Сурхон" мавсумни 19 ёшли футболчилар билан бошлайдими?

Ўзбекистонда трансфер ойнаси ёпилишига 11 кун вақт қолди. Шунга қарамай, "Сурхон" футбол клубида ҳал этилмаган қатор масалалар бор.

Биринчи катта масала — легионер футболчи олдидаги қарздорлик. Бубанья ФИФАга мурожаат қилган. Катта ташкилот куннинг исталган қисмида "Сурхон" учун трансфер тақиқи қўйиши мумкин. Ҳатто эртагаёқ тақиқ кучга кирса ҳам, "Сурхон" 26 февралгача катта эҳтимол билан кўп нарсага улгурмайди. 

Иккинчи катта масала — клубнинг янги ҳомийлар қўлига ўтиши. Бу иш ҳам амалга ошганича йўқ. Амалдаги раҳбариятдан қолиб келаётган қарздорлик масаласини ҳал этиш асосий муаммо бўляпти. Юридик тарафдан олиб қараганда ҳам олдиндаги 11 кун бу ишларни ҳал қилиш учун етмаслиги мумкин. 

Ўз-ўзидан савол келиб чиқади: "Сурхон" трансферлар амалга ошира олмаса нима бўлади? Агар шундай ҳолат юзага келса, у ҳолда "Сурхон" ўтган мавсумдаги футболчилари билангина шартномани узайтириши ва фақатгина U-18 жамоаси футболчилари билан шартнома тузиши мумкин бўлади. Савол кетидан яна савол бор: бу ҳолатда клуб 2022 йилги мавсумда Суперлигада жон сақлаб қола оладими?

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика