Сурияга қарши ўйиндан нима кутаяпсиз? Акбар Тўраев жавоб беради

Narzulla Saydullayev
23 мар 2017, 12:15
Сурия - Ўзбекистон учрашувидан олдин бир қатор футболчи ва мураббийларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.

Акбар Тўраев, “Олмалиқ” дарвозабони

- Жамовий ўйин эвазига уч очкони қўлга киритишимиз мумкин. Жамоа футболчилари аҳил бўлса, мақсадга эришиш осон кечади. Сурияда ҳимояда мустаҳкам ўйнайди. Бу ҳимоя қўрғонини ёриб ўтиш осон эмас. Жанубий Корея ҳам, Эрон ҳам ҳозирча бу ишни уддалай олмади. Лекин футболчиларимиз астойдил ҳаракат қилишса, Сурия дарвозаси бир эмас, бир неча маротаба ишғол қилинади. Фурсатдан фойдаланиб, футболчиларимизга омад ёр бўлишини ва Тошкентга ғалаба билан қайтишларини тилаб қоламан.


К.Алимов ёзиб олди


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia