Сурия - Австралия баҳси "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади

Xayrulla Xoliqov
5 окт 2017, 10:28
Бугун ЖЧ-2018 саралаш босқичидан ўрин олган Сурия ва Австралия миллий терма жамоалари ўртасида дастлабки плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Суриядаги сиёсий нотинч вазият туфайли ўйин одатга кўра Малайзияда ташкил қилинади ва бизнинг вақт билан 17:30да бошланади. Маълумки, иккала жамоа ҳам ўз гуруҳида учинчи ўринни олган ва бугун биринчи ўйинда ўзаро майдонга тушишади. 

Бизга маълум бўлишича, ушбу беллашувни "Спорт" телеканали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади. Ўйиннинг олиб берилиши бугунги теледастурга ҳам киритилган. 


Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia