UZ

Сўнгги янгиликлар

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  8 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

“Supermokh Cup 2016”. 6-кун. “Бунёдкор” ярим финалда тўхтади Янгиликлар

“Supermokh Cup 2016”. 6-кун. “Бунёдкор” ярим финалда тўхтади

Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “Supermokh Cup 2016” турнири ҳал қилувчи палласига кирди.

Бугун, 17 декабрь куни “Бунёдкор”нинг ҳар иккала жамоаси ўз учрашувларини ўтказишди. 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоамиз кеча Франциянинг ПСЖ футбол мактаби тарбияланувчиларини иродали тарзда мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олганди. Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев шогирдлари финалга чиқиш учун бугун Малайзия пумалари жамоаси билан куч синашишди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда вакилларимиз 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Жамоамизнинг ягона голини Диёрбек Раҳимқулов жарима зарбасидан киритди.

2004 йилда туғилган футболчиларимиз эса гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўта олмаган саккизта жамоа билан кичик кубок учун кураш олиб бораётганди. Афсуски, Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов шогирдлари бугун Жанубий Кореянинг “Бюлнай” жамоасига ютқазиб қўйди – 0:2.


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика