UZ

Сўнгги янгиликлар

21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  70

"Суперлиганинг энг яхшиларига терма жамоада имконият берилмагани хайрон қолдиради. Катанец ўзига кераклиларни аниқлаб олган" — Ислом Тўхтахўжаев Янгиликлар

"Суперлиганинг энг яхшиларига терма жамоада имконият берилмагани хайрон қолдиради. Катанец ўзига кераклиларни аниқлаб олган" — Ислом Тўхтахўжаев

Сир эмаски, ўртоқлик учрашувларидаги рақибларимиз Камерун ва Коста-Рика таркибида жисмонан кучли футболчилар етарлича.

Бундай вазиятда асосий юк ҳимоя чизиғи вакилларига тушади. Терма жамоа сафида кўплаб учрашувларда майдонга тушган тажрибали футболчи Ислом Тўхтахўжаев бўлажак ўйинлардан олдин мудофаа чизиғимиз ҳақида фикр билдирд.

- Анча вақтдан бери терма жамоадан чақирув олганингиз йўқ. Демак четдан кузатиш имкони бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ҳимояси ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу чизиқда жамланган футболчиларнинг барчаси иқтидорли. Ҳар бири ўзига яраша кучли.



- Сречко Катанец сизнинг барча футболчиларни кузатяптими? Шахсан бизга бу нарса сезилмади...
- Менимча ўзига керакли ўйинчиларни аниқлаб олган. Ҳамма мураббийнинг ўзига яраша қарашлари, фалсафаси бор. Шунинг учун уларни фақат қўллаб-қувватлаш керак.

- Чизиқлардаги рақобатга қандай баҳо берасиз?
- Очиғи билмадим. Мен учун бугунги кунда ким зўр спорт формасида бўлса, ўша футболчи тўп тепиши керак. Айни пайтда Суперлигада энг яхши бўлиб турганларнинг кўпчлигига бирор маротаба имконият берилмагани хайрон қолдиради. Аксига олиб фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиляпти.

- Сенегалга умуман Африка қитъаси жамоаларига қарши ўйнаган футболчи сифатида ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши керак, деб ўйлайсиз?
- Бақувват ҳимоячиларимизга ишонаман. Мураббийнинг кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилишса, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика