UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45"Тен Хаг куляптими?" Охара МЮ устозининг соврин ҳақидаги сўзларига эътироз билдирди  1 01:20МЮ бошқа клуб билан келишиб қўйган Фофанага қизиқиш билдиряпти  0 00:45Хосе Венансио Лопес: "Бугун янгича услубда ҳимояландик. Бугунги экспериментимиз биз учун фойдали бўлди"  0 00:42Молиявий қийинчиликка учраётган "Барселона" 12 августгача Уильямс учун 58 млн. евро тўламоқчи  4 00:11Акбар Усмонов: "Гватемаладан аламимиз бор. Сўнгги дақиқаларда эътиборни йўқотдик"  3 00:09РПЛ. "Рубин" янги мавсумни меҳмондаги ғалаба билан бошлади  1 23:54Гюндоган "Пахтакор"га қарши ўйнаши мумкин  3 23:35Тен Хаг МЮ ҳақида: "Гвардиолани ҳисобга олмаганда, биз икки мавсум давомида Англияда қолганлардан кўпроқ соврин ютдик"  2 22:55Хосе Венансио Лопес: "Агар бу расмий ўйин бўлганида бундай таваккалга қўл урмаган бўлардик"  1 22:19Акбар Усмонов: "Сўнгги ЖЧдан бери Гватемала биз учун принципиал рақиб"  1 21:28Бензема "Олтин тўп" ҳақида: "Совринга Винисиус муносиб"  6 21:20Mirabror Usmanov Cup-2024. Драматик кечган баҳсда Ўзбекистон футзал терма жамоаси Гватемалани 5:4 ҳисобида мағлуб этди  7 21:00Эдерсон кетса "Манчестер Сити" дарвозасини ким қўриқлайди?  1 20:31Париж-2024. Ўзбекистон ОТЖ ўрин олган гуруҳ: ўйинлар, таркиблар, натижалар  8 20:17"Астон Вилла" 50 млн. фунтга Онанани сотиб олди  1

"Суперлиганинг энг яхшиларига терма жамоада имконият берилмагани хайрон қолдиради. Катанец ўзига кераклиларни аниқлаб олган" — Ислом Тўхтахўжаев Янгиликлар

"Суперлиганинг энг яхшиларига терма жамоада имконият берилмагани хайрон қолдиради. Катанец ўзига кераклиларни аниқлаб олган" — Ислом Тўхтахўжаев

Сир эмаски, ўртоқлик учрашувларидаги рақибларимиз Камерун ва Коста-Рика таркибида жисмонан кучли футболчилар етарлича.

Бундай вазиятда асосий юк ҳимоя чизиғи вакилларига тушади. Терма жамоа сафида кўплаб учрашувларда майдонга тушган тажрибали футболчи Ислом Тўхтахўжаев бўлажак ўйинлардан олдин мудофаа чизиғимиз ҳақида фикр билдирд.

- Анча вақтдан бери терма жамоадан чақирув олганингиз йўқ. Демак четдан кузатиш имкони бўлган. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бугунги ҳимояси ҳақида фикрингиз қандай?

- Бу чизиқда жамланган футболчиларнинг барчаси иқтидорли. Ҳар бири ўзига яраша кучли.



- Сречко Катанец сизнинг барча футболчиларни кузатяптими? Шахсан бизга бу нарса сезилмади...
- Менимча ўзига керакли ўйинчиларни аниқлаб олган. Ҳамма мураббийнинг ўзига яраша қарашлари, фалсафаси бор. Шунинг учун уларни фақат қўллаб-қувватлаш керак.

- Чизиқлардаги рақобатга қандай баҳо берасиз?
- Очиғи билмадим. Мен учун бугунги кунда ким зўр спорт формасида бўлса, ўша футболчи тўп тепиши керак. Айни пайтда Суперлигада энг яхши бўлиб турганларнинг кўпчлигига бирор маротаба имконият берилмагани хайрон қолдиради. Аксига олиб фақат ўртоқлик учрашувлари ўтказиляпти.

- Сенегалга умуман Африка қитъаси жамоаларига қарши ўйнаган футболчи сифатида ҳимоячилар қандай ҳаракат қилиши керак, деб ўйлайсиз?
- Бақувват ҳимоячиларимизга ишонаман. Мураббийнинг кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилишса, ҳаммаси кўнгилдагидек ўтади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика