UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54"Бунёдкор" ўз тарбияланувчиси билан шартномани 2 йилга узайтирди  0 13:27"Шўртан" 2025 йилги мавсумни Қаршидаги стадионда бошлайди  1 12:51Эронда нима гаплар? Юсуповда навбатдаги "қуруқ ўйин", Машарипов тўлиқ ўйнади  2 12:20ПФЛ "Олимпик"ка 5 январгача муҳлат берди, акс ҳолда...  2 11:51Қиз фарзанди дунёга келгани сабаб ўйиннинг 1-бўлимини ўтказиб юборган ва 2-бўлимга етиб бориб хет-трик қайд этган футболчи ҳақида билармидингиз?!  1 11:22Бекободда футбол ўлмоқда. "Металлург" кетидан Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган академия ҳам ёпилади   19 10:55Қойил! Аморим тен Хагнинг антирекордини янгилади  10 10:22Аббосбек Файзуллаев «Монако» ҳақидаги саволга жавоб берди  5 10:07Расман: Санжар Қувватов - «Қизилқум» жамоаси футболчиси  1 09:47Бир йил аввал саратон билан курашган футболчи Тожикистонда «йил футболчиси» бўлди  1 09:10«Бунёдкор» терма жамоамизнинг икки нафар футболчиси билан музокара олиб бормоқда  2 08:37Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистондаги энг тез футболчи ким эканлигини айтди  8 08:0620 кун аввал "Навбаҳор" билан икки йиллик шартнома тузган футболчи легионерга айланди  2 07:31Янги мавсумда Про лигада ўйнамайдиган «Дўстлик» етакчисини сотувга қўйди  1 05:09АПЛ. "Ливерпуль" ўз уйида иродали тарзда "Лестер"ни мағлуб этди  6

Ҳакамлар Суперлиганинг 18-турида нечта хатога йўл қўйишди? Янгиликлар

Ҳакамлар Суперлиганинг 18-турида нечта хатога йўл қўйишди?

Championat.Asia'нинг ҳакамлик бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, рэф!" телеграм канали) Суперлига 18-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.

✅ "Қизилқум" - "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

“Сўғдиёна”нинг голи бекор қилингани тўғри қарор бўлди. Ҳужум қилаётган томон ҳимоячилардан кўра дарвозага яқинроқ эди. Ёрдамчи ҳакам ҳужумни тугатиб, шундан кейингина байроқни кўтариб тўғри қилди. VAR эпизодга аралашди ва ҳакамлар хато қилганини қайд этмади.


✅ "Қизилқум" - "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Ҳакам ўйинни давом эттиргани адолатдан бўлди. Мен ҳакам тўғри позицияда турганини ва дарвоза ортидан олиб кўрсатилган яхши такрорни эътироф этмоқчиман. "Қизилқум" футболчиси чап оёғини тўп томон эмас, ҳимоячи томон узатди. "Сўғдиёна" ҳимоячиси оёғини параллель равишда узатяпти. "Контакт" ташаббускори – ҳужумчи.


✅ "Қизилқум" - "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Ўйиндан ташқари ҳолат чизиғи ҳакамнинг "Сўғдиёна" голини инобатга олиш қарорини тасдиқлади. Умуман олганда, вазият жуда оддий: дарвозабон олдида турган "Сўғдиёна" ҳужумчисидан кўра ҳимоячи ўз дарвозасига яқинроқ эди.


❌ "Олимпик" - "Металлург" (ВИДЕО)

Ҳакам "Олимпик" футболчисига сариқ карточка кўрсатмай хатога йўл қўйди. У рақибини жуда узоқ вақт ушлаб турди, бу спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлардир. Ҳакам кейинги вазиятга ("Металлург" ўйинчиси инерция билан "Олимпик" вакилининг юзига урганди – таҳр.) йўл қўймаслик учун аввалроқ қоида бузилишини қайд этиши керак эди. Иккинчи эпизод учун, менимча, сариқ карточка кўрсатишнинг ҳожати йўқ – тўқнашув "Олимпик" аъзосининг кечикиши натижасида тасодифан рўй берди.


✅ "Олимпик" - "Металлург" (ВИДЕО)

VAR эпизодга аралашиб тўғри қилди. "Олимпик" ҳимоячиси анча кечикканди. Тўп "Металлург" футболчиси шошиб кириб келаётган ҳудудга учиб келаётганди. Уни орқадан икки қўл билан ушлаб қолишди. Бу – юз фоизлик пенальти.



✅ "Олимпик" - "Металлург" (ВИДЕО)

Ҳакам "Металлург" футболчисига сариқ карточка бергани тўғри бўлди ва бу у учун иккинчи огоҳлантириш эди. У "Олимпик" дарвозабони тўпни тезда ўйинга киритишига тўсқинлик қилди. Таъкидлаш керакки, бундай қоидабузарликлар ҳар доим ҳам сариқ карточка билан жазоланмайди, аммо бу ҳолатда футболчи рақибнинг тезкор, истиқболли ҳужумини бузиб қўйди.


✅ ОКМК - "Сурхон" (ВИДЕО)

"Сурхон" футболчисига қоидани қўпол равишда бузгани учун қизил карточка кўрсатилгани тўғри қарор эди. У бутсасининг таг қисми билан рақибнинг болдирига қадам қўймоқда, "синдириш" эффекти мавжуд. "Сурхон" футболчиси тўп учун курашга кеч қўшилиб, яккакурашда мағлуб бўлди. Умуман олганда, тўғри қарор, лекин ўйинчилар ўртасидаги жанжалнинг олдини олиш учун жазо аввалроқ берилиши мумкин эди.



✅ ОКМК - "Сурхон" (ВИДЕО) 

Не вижу здесь нарушения правил. Оба игрока ведут борьбу за мяч, прихватывая друг друга руками в данном единоборстве. Судья верно продолжил игру.

Бу ерда ҳеч қандай қоида бузилишини кўрмаяпман. Иккала ўйинчи ҳам бу курашда бир-бирини қўллари билан ушлаб, тўп учун курашмоқда. Ҳакам ўйинни давом эттириб тўғри қилди.


Шу тариқа Суперлиганинг 18-турида ҳакамлар фақат битта хатога йўл қўйдилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика