UZ

Сўнгги янгиликлар

11:00"Милан" футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради  0 10:31Холанд автобусдан тушаётганда жароҳат олди  2 10:05Уругвай терма жамоаси аъзоси "Неом"га ўтмоқда  0 09:37Гвардиола "Ман Сити"дан қайси футболчининг кетганидан афсусда эканлигини айтди  1 09:12Лига "Локомотив" стадионидаги қурилиш ишлари билан танишди  0 08:41Эржан Токотаев: “Ўзимни анча яхши ҳис қиляпман”  1 08:08Бугун финал!  7 07:40ФИФА президенти юртимизга етиб келди  12 07:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Белгия Қозоғистонни, Испания Туркияни "янчиб" ташлади  8 00:17Амир Ғалинои: "CAFA'да қатнашмаслик ҳақида хат ёздик, лекин шартларимиз қабул қилинмади"  25 23:40Мемфис Депай Нидерландия терма жамоаси тарихида энг яхши тўпурарга айланди  5 23:12ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Нидерландияда қийин ғалаба, Грузия Болгариядан устун келди  1 22:23Ўртоқлик учрашуви. Россия меҳмонда Қатардан устун келди  14 22:00Ҳаким Зиеш "Севилья"га ўтиши мумкин  1 21:30Ромелу Лукаку декабргача майдонга қайтмайди  1

Суперлигага қайтган "Машъал" Пролигадаги чемпионликни нишонлади Янгиликлар

Суперлигага қайтган "Машъал" Пролигадаги чемпионликни нишонлади

"Машъал" футбол клуби икки йиллик танаффусдан кейин яна Суперлигага қайтди.

Ўз академияси билан танилган "Машъал" ушбу мавсумни Пролигада ўтказиб, биринчи ўринни эгаллаган ҳолда яна Суперлигага қайтди. Албатта, буни Муборак шаҳри, қолаверса Қашқадарё аҳли учун катта совға деса бўлади. 

Шу муносабат билан кеча, 27 январь куни "Машъал" футбол клуби бош ҳомий "Муборакнефтегаз" УШК кўмаги билан Янги йил байрам тадбири ташкил этди ҳамда Суперлигага қайтган жамоа аъзоларини тақдирлаш маросимини ўтказди. 

Ушбу тадбирда сайтимиз вакиллари ҳам иштирок этишди. Кеча эрталаб "Afrosiyob" тезюрар поездида йўлга чиқиб тушга яқин Қаршига етиб бордик. Сўнгра тўғри Муборакка йўл олдик. "Баҳром Вафоев" номли стадионда бизни "Машъал" футбол клуби Бош директори Илҳом Қурбонов кутиб олди.

 

Байрам тадбири кечки пайт бошланиши керак эди, шу боис вақтни бекор кетказмаслик учун "Машъал" вакиллари билан биргаликда футбол ўйнашга қарор қилдик ва икки жамоага бўлиндик. "Машъал"нинг захира майдонида ташкил этилган баҳсда клуб раҳбарияти, клуб матбуот хизмати вакиллари ҳамда сайтимиз журналистлари тўп тепишди.

 

Кечки пайт байрам тадбирига йўл олдик. Шаҳардаги "Бек" ресторанида ташкил этилган тақдирлаш маросими ажойиб руҳда кечди. Фақат жамоа аъзоларига медалларни ва чемпионлик Кубогини топшириш маросимида ПФЛдан ҳеч кимнинг йўқлиги бироз ранжитди. Мусобақа ташкилотчиси ПФЛ бўлганидан кейин тақдирлаш маросимига ҳеч бўлмаса бир киши борганида ҳам "Машъал" вакилларининг боши кўкка етарди.

 

"Машъал" раҳбарияти шу куни фақат футболчи ва мураббийларни тақдирлаб қолмади, балки футбол фахрийлари, фан-клуб аъзолари, ОАВ ходимлари, шунингдек клуб ҳомийлари ва ҳокимият вакилларига ҳам алоҳида эҳтиром кўрсатди. Айниқса Қашқадарё футболи ривожига ҳисса қўшган ёши катта инсонларнинг тақдирланиши айни муддао бўлди.

 

Байрам дастури қизиқ ўтишида ёшларнинг севимли "Беном" гуруҳи ижрочилари Сарвар ва Комил ҳам муносиб ҳисса қўшишди. Ёш санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар даврага файз киритиб турди. Кечанинг асосий қаҳрамонлари - яна Суперлигага қайтган "Машъал" футболчилари Янги йилни маза қилиб нишонлашди.



































Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика