UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  5 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Суперлигага ўтиш ўйини ҳамда Ўзбекистон кубоги финали вақтлари маълум Янгиликлар

Суперлигага ўтиш ўйини ҳамда Ўзбекистон кубоги финали вақтлари маълум

Теглар :  Coca Cola Суперлига
“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 21.1-банди 4-хатбошисига кўра, мавсум якунига кўра Суперлигада 12-ўринни банд қилган клуб лигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун Про лиганинг учинчи жамоасига қарши ўтиш ўйинида иштирок этади.

Мазкур банднинг 5-хатбошисига кўра, ўтиш ўйини Про лига клуби майдонида ташкил этилади. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўтиш учрашувини 2 декабрь санасида ўтказади. Беллашув 14:00 да старт олади.

Ўтиш ўйинининг асосий вақтида ғолиб жамоани аниқлаш имкони бўлмаса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймлар белгиланади. Шунда ҳам ғолиб номига ойдинлик киритилмаса, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумига йўлланма олувчи сўнгги жамоа номи пенальтилар сериясига кўра аниқланади.

Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви эса 4 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув 16:00 да старт олади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика