

Мазкур банднинг 5-хатбошисига кўра, ўтиш ўйини Про лига клуби майдонида ташкил этилади.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўтиш учрашувини 2 декабрь санасида ўтказади. Беллашув 14:00 да старт олади.
Ўтиш ўйинининг асосий вақтида ғолиб жамоани аниқлаш имкони бўлмаса, 15 дақиқадан икки қўшимча таймлар белгиланади. Шунда ҳам ғолиб номига ойдинлик киритилмаса, Суперлиганинг 2022 йилги мавсумига йўлланма олувчи сўнгги жамоа номи пенальтилар сериясига кўра аниқланади.
Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви эса 4 декабрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. Беллашув 16:00 да старт олади.


