UZ

Сўнгги янгиликлар

23:02"Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар билан танишинг  0 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  3 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  9 21:45ЦСКА - "Рубин". Кимлар асосий таркибда?  8 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  17 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  9 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  11 20:00Суперлига. "Нефтчи" "Қизилқум" билан ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди  54 19:45АПЛнинг бир қанча клублари Дюмфрисга қизиқиш билдирмоқда  1 19:16Франция президенти Мбаппе Олимпиадада ўйнашини хоҳламоқда  10 18:47Малайзия терма жамоаси футболчисига кислота сепилди  3 18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди Янгиликлар

Суперлигада мағлуб бўлмаган иккита, ғалаба қозонмаган битта жамоа қолди

Суперлиганинг биринчи давраси якунига етишига тобора кам қолмоқда.

Рақамларга эътибор берсак, бўлиб ўтган 8-тур учрашувларига кўра, ҳали мағлубиятга учрамаган иккита жамоани кўрамиз. Бу - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна". "Пахтакор" ОЧЛдаги муваффақиятсиз иштирокдан сўнг ҳам Суперлигага қайтиб иккита учрашув ўтказди ва тўрт очко жамғарди. 

Умуман олганда 7 ўйинда майдонга тушган "шерлар" шундан олтитасида ғалабага эришиб, бир бор дуранг қайд этишди. Тўплар нисбати 17-5. Суперлигада ҳали мағлуб бўлмаган иккинчи жамоа Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби бўлиб турибди. Улуғбек Бақоев шогирдларида 8 турдан сўнг 5 ғалаба ва 3 дуранг бор. Тўплар нисбати 15-7. 

Суперлига дебютанти "Турон" эса ҳозирча ғалаба қозонгани йўқ. "Машъал", "Сурхон" ва "Андижон" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор, лекин яйпанликлар уч бор дуранг ўйнаб, 5та баҳсда имкониятни бой беришди. Охирги учта ўйинни ўз майдонида ўтказган "Турон" "Пахтакор" билан дуранг ўйнаб, АГМК ва "Қизилқум"га кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Бунинг натижасида кечаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Ислом Исмоилов истеъфога чиқди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика