UZ

Сўнгги янгиликлар

12:10Самарқанддаги футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросимига испаниялик афсонавий футзалчи ва МЮ собиқ ҳужумчиси келади  0 12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  4 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  7 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди Янгиликлар

Суперлига ва Про лига клублари медиа ҳамда маркетинг ходимлари учун семинар бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан Суперлига ҳамда Про лига иштирокчи клублари медиа ва маркетинг бўлимлари вакиллари учун махсус семинар ташкил этилди.

Айни пайтда мамлакат чемпионати ҳамда кубоги беллашувлари натижалари ва ўйин атрофидаги воқеалар ҳақида батафсил маълумот бериш, ишқибозларни севимли жамоалари ҳаётига оид янгиликлардан ҳамиша тезкорлик билан бохабар этиб боришда клублар матбуот хизматларининг ўрни беқиёс, албатта. Қолаверса, клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан яқиндан алоқаларни йўлга қўйиши, рекламалар орқали маблағ ишлаб топишида эса маркетинг бўлими вакиллари хизматини алоҳида қайд этиш лозим. Мазкур икки йўналиш ҳар бир клуб фаолиятида жуда муҳим ўрин тутади. Зеро клуб имиджини шакллантиришда ушбу икки бўлим ўзаро чамбар-час боғлиқ тарзда иш олиб боради.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янги мавсум олдидан матбуот котиблари ва маркетологлар учун семинар ташкил этди. Унда мавжуд ютуқ ва камчиликлар, янги мавсум режалари, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама этилди. Ортда қолган 2020 йилда қайси клублар ушбу йўналишларда фаол ва самарали ишлагани, қайси клублар эса аксинча бироз қониқарсиз фаолият олиб боргани ўрганилди ва ўша камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар берилди.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика