UZ

Сўнгги янгиликлар

22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  25 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  3 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  5 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  2 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  9 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3 19:10"Аҳмоқона тақвимни инобатга олсак, ишларимиз жуда яхши кетмоқда"  12 18:45"Манчестер Сити" ёзда МЮ қизиққан дарвозабонни сотиб олмоқчи  2 18:17Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни мақтади  26 17:48"Милан" ЕЧЛга чиқа олмаса, етакчилар клубни тарк этади   3 16:58Расман: Френсис Нарх ва Достонбек Турсунов "Хоразм" сафига қўшилди!  9 16:33"ЦСКАнинг янги базаси — Европа стандартлари аналоги"  1 16:07ЎФА "Навбаҳор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади. Клуб қарзларини 29 мартгача ёпмаса ОФК лицензиясини ололмайди  8

Суперлига ва Про-лига клублари матбуот хизмати вакиллари учун семинар ташкил этилди Янгиликлар

Суперлига ва Про-лига клублари матбуот хизмати вакиллари учун семинар ташкил этилди

Теглар :  Суперлига
Ўзбекистонда янги футбол мавсуми старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.

Жамоа ўйинчи ва мураббийлари қатори клубларнинг бошқа ходимлари ҳам янги мавсумга қизғин ҳозирлик олиб боришмоқда. Клубнинг мавсум давомида учрашувларни юқори даражада ўтказишида матбуот хизматининг ўрни ҳам беқиёс.

Шуни инобатга олган ҳолда Профессионал Футбол Лигаси Суперлига ва Про-лига клублари матбуот хизмати вакиллари учун семинар ташкил этди. Семинар давомида клублар медиа-бўлими вакилларининг ўтган мавсум қилган ишлари сарҳисоб қилинди ва янги мавсум учун режалар муҳокама этилди.

2019 йилдан эътиборан ҳар бир клуб матбуот хизматида матбуот котибидан ташқари ижтимоий тармоқлар билан ишлайдиган ва бевосита расмий сайтни юритувчи администратор ҳамда фотосуратчи ҳам фаолият олиб бориши шарт, этиб белгиланди. Зеро ҳозиргача деярли барча клублар матбуот хизмати ишини бир нафаргина ходим юритиб келган. Натижада айрим клублар ўйинлари ёритилишида камчиликлар, хусусан, фотосурат етишмаслиги, ўйин учун бошланғич таркиб ёки ўйиндан сўнг учрашув натижаси ҳақида хабарлар клуб сайтига жойланиши кўпинча кечиккан.



Шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда янги мавсумдан эътиборан ҳар бир клуб ўз матбуот хизмати фаолиятини тўғри йўлга қўйиши тартибга солинади ва бу лицензиялаш жараёнида албатта текширилади.

Семинар давомида янги мавсумда учрашувларни кенг ёритиш, ўйин ичидаги ва унинг атрофидаги воқеаларни мухлислар эътиборига тезкорлик ва чиройли тарзда етказиб беришда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар тушунтирилди. ЎзПФЛ ва клублар матбуот хизматлари ҳамкорликда амалга оширадиган лойиҳалар бафуржа муҳокама этиб олинди.

Жумладан, ўтган мавсумларда айрим клублар мавсумолди фотосессияни анча яхши ўтказган. Баъзи жамоалар эса футболчи ва мураббийлар иштирокида фотосессия ташкил этиш масаласига эътиборсиз қарашган. Клуб матбуот хизмати мавсум давомида фойдаланиши учун ўйинчилар ва мураббийлар штаби мавсум стартидан олдин фотосессияда қатнашиши бутун дунёда бор тажриба. Шуни инобатга олган ҳолда, Профессионал Футбол Лигаси 2019 йилги мавсумда ушбу масъулиятни ўз зиммасига олади ва Суперлиганинг барча клублари ПФЛ матбуот ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўлими томонидан уюштириладиган фото ва видео-сессияда иштирок этишади.

Семинар давомида шу ва бошқа масалалар бафуржа муҳокама этилди. Якунда Суперлига ва Про-лига жамоалари матбуот хизмати вакилларига лицензиядан ўтиши учун сертификатлар топширилди.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика