Суперлига. Тур голи - Иван Соловьёв
22 июн 2020 14:22
Янгиликлар
Аввалроқ тур рамзий терма жамоасини эълон қилган эдик. Энди эса кетма-кетликда тур лауреатларини бериб бораяпмиз.
Ортда қолган 5-турнинг энг чиройли голи деб "Навбаҳор" аъзоси Иван Соловьёвнинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбасини топдик. Наманганликлар ўз майдонларида "Бухоро"ни мағлуб этишди - 2:0. Соловьёв баҳснинг 7-дақиқасида рақиб ҳимоячиларидан қайтган тўпни тўхтатмасдан чап оёқда дарвозага жойлаб қўйди. Зарбанинг ижроси ҳам, гол ҳам чиройли кўриниш олди.
Шу тариқа, Иван Соловьёв 5-турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди. Эслатиб ўтамиз, россиялик футболчи ортда қолган 5 турнинг барчасида майдонга тушган ва иккита гол урган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар