UZ

Сўнгги янгиликлар

17:46Суперлига. "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашуви учун асосий таркиблар маълум бўлди  2 17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  2 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  23 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24

Суперлига. Тўхтасинов ва "Бунёдкор"га аталган тур ёхуд 23-тур лауреатлари Янгиликлар

Суперлига. Тўхтасинов ва "Бунёдкор"га аталган тур ёхуд 23-тур лауреатлари

Куни кеча Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинлар якунланди.

Championat.asia тур баҳслари асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" клуби бу тур лигада қолиш учун курашаётган "Турон"га қарши ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалабага эришди. Тўғри "Турон" мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда, лекин шу куни Шквирин шогирдлари ютқазмаслик учун борларини беришди ва сўнгги дақиқагача ўйнашди. Айнан сўнгги дақиқаларда мезбонлар иккита гол уриб ғалаба қозонишди. Шу боис Шуҳрат Мақсудов championat.asia сайти талқинига кўра 23-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Сурхон" бу тур Термизда "Қизилқум"ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Термиз клуби дарвозабони шу куни бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 23-турнинг энг яхши дарвозабони Рустам Нартаджиев бўлди.



Бу турда "Бунёдкор" вакили Нурилло Тўхтасинов "Турон" билан баҳсда ажойиб гол урди ва тур голи муаллифига айланди. 





"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Турон" билан баҳсда фаол ўйнади ва гол урди ҳамда шеригига голли пас берди. Шу тариқа, Нурилло Тўхтасинов championat.asia талқинига кўра 23-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.



Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика