Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди
11 фев 10:42
Янгиликлар
Суперлига стадионларини мавсумга тайёрлаш бошланди
Аввалроқ Суперлига талабига жавоб берувчи стадионлар Лига рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шу асосда мусобақанинг янги мавсумига қуръа ташланганди.
8 февраль куни Лига мутахассислари "Бунёдкор" ва "Жар" стадионларини кўздан кечирди. 10 февраль куни эса улар "Дўстлик" ҳамда ОКМК спорт мажмуасидаги ҳолат билан танишди.
Маълумот учун, айни вақтда Қўқон, Навоий, Бухоро, Нукус шаҳарларидаги стадионларда таъмирлаш ишлари давом этаётган бўлиб, мазкур стадионлар талаб даражасидаги ҳолатга келгач, уларда тўп тепадиган клублар стадионни қабул қилиб олиш юзасидан Лигага ариза топширади.




Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар