UZ

Сўнгги янгиликлар

11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  4 10:43Аббосбек Файзуллаев: «ЦСКАнинг жойи 8-ўрин эмас...»  7 10:18«Манчестер Юнайтед» навбатдаги антирекордларни янгилади  10 09:52Маурисио Почеттинонинг ўрнига ёзда «Челси»га ким бош мураббий бўлиши маълум  9 09:26Виржил ван Дейкнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  50 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  5 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  23 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  4 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью Янгиликлар

Суперлига. Сўнгги тур олдидан сўнгги превью

Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлардан сўнг навбатдаги Суперлигага якун ясалади.

Совриндорлар маълум: "Пахтакор" - чемпион, "Насаф" - кумуш ва АГМК - бронза медаллар соҳиби. Лекин битта савол қоляпти: Суперлигадан ким тушиб кетади? Даъвогарлар эса учта: "Бухоро", "Андижон" ва "Сурхон". 

Учала жамоа ҳам мавсумни яхши ўтказа олмади. Ҳар учта жамоада йил бўйи паст-баландликлар кўп бор кузатилди. Бугун мана шу клублардан бири тўғридан тўғри Суперлигани тарк этади. Яна бир жамоа ўтиш турнирида ўйнайди. Қуйида бугунги жуфтликлар ҳақида баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз.


ПАХТАКОР – АНДИЖОН

- "Пахтакор" чемпионликни ҳал қилиб бўлди. "Андижон"нинг вазифаси эса оғир. Чунки бу жамоа Суперлигадан тушиб кетиш хавфида турибди.

- Иккинчи давра бошланганидан бери "Пахтакор" уй учрашувларининг барчасини ғалаба билан якунлади: уч ўйин, уч ғалаба. 

- "Андижон" аввалги икки турда мағлуб бўлди. Умуман олганда андижонликлар иккинчи даврада фақат икки бор ғалаба қозонган.


АГМК – БУХОРО

- АГМК ўз тарихида илк бор бронза медалларга эга чиқди ва бу билан клуб аъзоларини, жамоа мухлисларини табриклаб қоламиз. 

- Сўнгги ўринда бораётган "Бухоро"ни бугун фақат ғалабагина қониқтиради, аммо бу осон бўлмайди.

- Кетма-кет тўртта мағлубият қайд этган АГМК ҳар тугул ўтган икки турда тўрт очколи бўлди. 

- "Бухоро" иккинчи даврада ҳали ютмади. Жамоанинг ягона ғалабаси биринчи даврада "Сурхон" устидан қўлга киритилган.


СУРХОН – СЎҒДИЁНА

- "Сурхон" ҳам хавфли зонада турибди, лекин бу жамоанинг имконияти "Андижон" ва "Бухоро"га нисбатан бирмунча яхшироқ. 

- Термизликлар охирги уч турдан бери ғалаба қозона олишмаяпти: бир дуранг, икки мағлубият. 

- "Сўғдиёна" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этганидан сўнг охирги турда мағлубият ва дуранг қайд этди.


ҚИЗИЛҚУМ – БУНЁДКОР

- "Қизилқум" биринчи даврада икки бор зафар қучганди, иккинчи даврада таркибини кучайтириб 3та беллашувда ғолиб чиқди. 

- Навоийликлар охирги уч турдан бери мағлубиятга учрашмаяпти: икки дуранг ва бир ғалаба. 

- "Бунёдкор" иккинчи даврани ҳам биринчисидаги каби ўтказди. Абрамов шогирдлари охирги 3 ўйиндан иккитасини ғалаба билан тугатишди.


ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

- Қаторасига учта мағлубиятдан сўнг ўтган турда уч очколи бўлган "Қўқон-1912" бугун ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади. 

- "Навбаҳор" ўтган икки турда ғалаба қозона олмади. Жамоа бир мағлубият ва бир дуранг қайд этди. Бунгача наманганликлар кетма-кет учта беллашувда зафар қучишганди.


МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

- Охирги турларга келиб "Машъал" уйғонди. Муборакликлар иккинчи даврада қаторасига 7 бор мағлуб бўлиб, охирги икки турда ғалаба қозонишди. 

- "Шундай бўлдики, "Металлург" кетма-кет 9та баҳсда ғалаба қозона олмади. Бу жамоанинг сафарда охирги ғалабаси иккинчи давра бошида "Қўқон-1912" билан ўйинда рўй берганди.


НАСАФ – ЛОКОМОТИВ

- Кумуш медалларга эга чиққан "Насаф" бугунги баҳсни ортиқча босимсиз ўтказади. Ўтган икки турни ғалаба билан якунлаган қаршиликлар мавсумнинг сўнгги ўйинида ҳам ўз мухлисларини хушнуд этишга ҳаракат қилиб кўришади. 

- "Локомотив" иккинчи даврада анча ўзгарди ва 6та баҳсда зафар қучди. Жамоа биринчи даврада 9 бор мағлуб бўлганди, иккинчи даврада фақат иккита беллашувда имкониятни бой берди. 

- Бугун "Локомотив" биринчи даврада "Насаф"дан учралган 0:4 ҳисобидаги мағлубият аламини олишга уриниб кўради.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика