UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05Суперлига. "Бунёдкор" ва "Насаф" сафарда ғалаба қозонди, "Навбаҳор" эса "Динамо" билан дуранг ўйнади  0 06:30Сергей Лушчан: "Омадимиз келиб мағлубиятдан қутулиб қолдик. Жамоанинг 40% йиғиннинг сўнгги кунларида сафимизга келиб қўшилди"  0 03:00Вадим Абрамов: "Агар ўйин натижасини биринчи бўлимдаёқ ҳал қилиб қўйганимизда бундай савол бермаган бўлардингиз"  0 00:26Манише Феликс ҳақида: "Футбол лойиҳаси бўлиб қолди. Шундай клубларда имкониятлар, аммо у ишлашни хоҳламайди"  2 00:06"Интер" ва Нкункунинг агентлари трансфер шартларини муҳокама қилишмоқда  0 23:41Иван Бошкович: "Бугун нимадир ўхшамади"  0 23:14Суперлига. Пенальтидан тўп киритилмаган ва гол ҳисобга олинмаган ўйинда "Динамо" "Навбаҳор" билан жанговар дурангга имзо чекди  110 23:05Рўзиқул Бердиев: "Қарши ҳужум режасини туздик ва бу ўз мевасини берди"  8 22:50Виталий Левченко: "Катта устунликка эришиб якунда мағлуб бўлиш жуда аламли"  17 22:17Илёс Зейтуллаев: "Стадиондаги муҳит учун мухлисларга раҳмат айтаман"  4 22:00Суперлига. "Сўғдиёна" иккита гол урган ўйинда "Насаф" ғалаба қозонди  34 21:43Таҳлил. Бугун Фарғонада "Нефтчи" эмас Левченко ютқазди, Зейтуллаевга 5 баҳо  17 21:39"Челси" форварди АПЛнинг бошқа клубига ўтишга яқин  1 20:56Суперлига. "Бунёдкор" Фарғонада "Нефтчи"ни мағлуб этди  76 20:20"Барселона" Рэшфордни рўйхатдан ўтказиш учун кимни сотиши мумкинлиги маълум бўлди  14

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Сўғдиёна" - "Андижон" ўйинига оид маълумотлар

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан Суперлиганинг 8-турига старт берилади.

Жиззахда "Сўғдиёна" Суперлига дебютанти "Андижон"ни қабул қилади. Учрашув 18:45да бошланади. 

"Сўғдиёна"

Жиззах шаҳрининг бош жамоаси охирги икки турда мағлубиятга учради. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Пахтакор" ва сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. 

Ўтган иккита ўйинда жиззахликлар ўз дарвозаларидан бешта гол ўтказиб юборишди. 

Мавсум бошидан бери "Сўғдиёна" фақат иккита учрашувда ғалаба қозонди. Ҳар икки ғалаба уйдаги ўйинларда ("Бунёдкор" ва "Металлург") устидан қўлга киритилди.

Бу жамоа турнир жадвалида 6 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Сўғдиёна" ҳали дуранг ўйнамаган. 

"Андижон"

"Андижон" Суперлигада ҳозирча 7 очко тўплади ва жадвалнинг 11-поғонасида бормоқда. 

"Андижон" охирги иккита турни дуранг билан якунлади. Ильдар Сакаев шогирдлари сафарда "Сурхон" билан 0:0 ва уйда "Динамо" билан 2:2 ҳисобини қайд этишди. 

"Андижон" шу пайтгача фақат битта ўйинда ғалаба қозонди: "бургутлар" 5-турда "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. 

"Андижон" Суперлигада ҳозирча битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Шунингдек, "Бухоро" билан "Қўқон-1912" ҳисобида ҳам биттадан ғалаба бор. 

"Андижон" шу пайтгача 7та учрашувда майдонга тушган бўлса, шундан 5тасини сафарда ўтказди. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2015 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:2 

2014 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:0 

2011 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 1:1 

2009 йил. "Сўғдиёна" - "Андижон" 0:2 

Жиззахда бўлиб ўтган охирги бешта ўйиннинг иккитасида мезбонлар, яна иккитасида меҳмонлар ғалаба қозонишган. Яна битта баҳс дуранг натижа билан якун топган. "Сўғдиёна" охирги бешта ўйиннинг ҳеч бирида рақиб дарвозасига биттадан кўп тўп кирита олмаган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика