Суперлига. “Пахтакор” - “Бухоро” 3:0, Черандан хет-трик
08 мар 2020 18:51
Янгиликлар
Суперлига. “Пахтакор” - “Бухоро” 3:0, Черандан хет-трик
Учрашув бошланди.
5. Мезбонлар кетма кет иккита жарима тўпига эга бўлишди, иккала ҳолатда ҳам тўп ҳимоячилар томонидан қайтариб юборилди
7. Энди "Бухоро"да жарима тўп, Черан жарима майдонига узатилган тўпни қайтарди
10. ЗАРБААААААААА! Достонбек Ҳамдамов жарима майдони ичидан дарвозага аниқ зарба берди, Зафар Сафаев оёқлари билан тўпни қайтарди
21. ЗАРБАААААА! Эдин Юнузович жарима майдони ичидан дарвоза томон зарба йўллади, ноаниқ
25. УХХ. Одилжон Ҳамробековнинг чамаси 25 метр масофадан йўллаган зарбасини Сафаев қийинчилик билан ушлаб олди
27. ЗАРБА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Машарипов жарима майдони ичида тўхтатиб дарвозага зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
28. Хавфли вазият! Азизбек Амоновнинг жаримадан оширган тўпини Зоҳир Пиримов тўхтатмай дарвозага йўллади, жуда хавфли чиқди, лекин ноаниқ
34. ЗАРБААААА! Машариповнинг узтган тўпини Черан боши билан дарвозага йўллади, Сафаев яна ўз ўрнида
36. ЗАРБААААААААААА! УХХХХ! Игорь Сергеевнинг кучли зарбасини Сафаев қайтарди!
45+1. ЗАРБААА! "Бухоро" жарима тўпига эга бўлди. Зоҳир Пиримовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Суюнов иккинчи уринишда ушлаб олди
Биринчи таймда ҳисоб очилмади
54. ЗАРБААААА! Иззат Абдуллаевнинг кучли ва аниқ зарбасини Суюнов қайтарди!
58. УХХХ! Ўнг қанотдан ҳаволатиб узатилган тўпни Черан боши билан дарвозага йўллади, бу сафар дарвоза устуни "Бухоро"ни голдан қутқариб қолди
61. ЗАРБАААААААААААА! Жаба Липартиянинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси тўрга ташқи томондан тегди
65. ГООООООООООООООООООЛ! Драган Черан! У Ҳамдамовнинг оширган тўпини боши билан дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
80. ПЕНАЛЬТИ! "Бухоро" дарвозасига. Бош ҳакам Ҳусинов Дердийокни йиқитди деб топди.
81. ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан! Дубль. Ўтган йилги тўпурар пенальтидан гол урди - 2:0.
85 ГОООООООООООООООООЛ! Драган Черан! Хет-трик! - 3:0. Машариповнинг жаримадан ерлатиб узатган тўпини сербиялик футболчи дарвозага йўллади.
90+3. Учрашув тугади, "Пахтакор" - "Бухоро" 3:0.
“Пахтакор” - “Бухоро” 3:0
8 март 2020 йил. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Зиёдулло Абдураҳмонов, Шоҳрух Аъзамов, Аҳмаджон Эргашев
Назоратчи: Бахтиёр Тагаев
Комиссар: Диёр Имомхўжаев
Голлар: Драган Черан 65, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов). Дарган Черан 81 пенальти, - 2:0. Драган Черан 85, - 3:0 (Жалолиддин Машарипов).
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Ҳожиакбар Алижонов, Шерзод Аъзамов, Анзур Исмоилов, Фарруҳ Сайфиев, Одил Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Ҳумоюнмирзо Иминов, 63), Жалолиддин Машарипов, Достонбек Ҳамдамов (Асадбек Собиржонов, 84), Драган Черан, Игорь Сергеев (Эрен Дердийок, 71).
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Асад Собиржонов, Аброр Исмоилов, Владимир Козак.
"Бухоро": Зафар Сафаев, Милован Капор, Миржалол Жумаев, Жасур Ҳасанов, Аброр Хусинов, Иззат Абдуллаев (Беҳруз Саъдилоев, 86), Беҳруз Шодмонов, Жаба Липартия, Азизбек Амонов (Бобур Фарҳодов, 70), Зоҳир Пиримов, Эдин Юнузович (Жасур Ҳакимов, 82).
Захира: Шоҳжаҳон Насимов, Бекзод Саидов, Суҳроб Неъматов, Аббос Жумақулов, Анваржон Жўраев, Солибек Каримов.
Огоҳлантириш: Ш.Аъзамов 45
Пахтакор Драган Черан - 65', Драган Черан - 81', Драган Черан - 85' |
Суперлига. 2-тур 08/03/2020, 17:00 0
:
3
Тугади
|
Бухоро |
Фикрлар