UZ

Сўнгги янгиликлар

11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  0 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  0 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  4 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  11 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  1 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  2 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  1 07:31Саудия Арабистони чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 02:33ЛаЛига. "Атлетико" ва "Бетис"дан йирик ғалабалар  0 01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  2 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  11 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  13 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  2

Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Пахтакор" "Тошкент дербиси"да "Бунёдкор"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Суперлига 13-туридан ўрин олган баҳс тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

Суперлига

13-тур

Пахтакор

Драган Черан - 8'

Суперлига. 13-тур

27/06/2024, 20:00

0
:
1
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
8'  Драган Черан
8'  Хожиакбар Алижонов
56'  Сардор Собирхўжаев
69'  Дониёр Абдуманнопов (Муҳаммадали Усмонов)
80'  Хожиакбар Алижонов (Муҳаммадрасул Абдумажидов)
68'  Тони Йович (Музаффар Олимжонов)
87'  Оллоберган Каримов (Расул Йўлдошев)

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 1:0 

27 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 20:00

Гол: Драган Черан (Ҳожиакбар Алижонов) 8'

Бош ҳакам: Хушнуд Суюнбоев

Қанот ҳакамлари: Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

VAR: Даврон Акмалов

AVAR: Адҳам Рихсибоев

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов (55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 80),  8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов (31.Муҳаммадали Усмонов, 69).

Захира: 35.Павел Павлюченко, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 19.Суннатилла Поёнов, 20.Дилшод Абдуллаев, 80.Беҳруз Ўктамов, 99.Аббос Эргашбоев.

"Бунёдкор": 1.Марин Любич, 4.Нажмиддин Нормуродов (19.Билол Туплиев, 83), 5.Момчило Рашо, 7.Суҳроб Иззатов, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 17.Оллоберган Каримов (10.Расул Йўлдошев, 87), 22.Усмонали Исмоналиев, 57.Амир Тўрақулов, 66.Азизбек Тўлқинбеков, 78.Тохир Тўхтасинов, 92.Тони Йович (77.Музаффар Олимжонов, 68).

Захира: 71.Сарвар Каримов, 9.Умид Султонов, 16.Алижон Бекмуротов, 18.Наримонжон Аҳмаджонов, 37.Диёр Одилжонов, 45.Фарҳод Ўткуров.

ОгоҳлантиришларСардор Собирхўжаев (56), Амир Тўрақулов (84).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. Зарбааа! "Бунёдкор" вакилининг зарбаси тўғри Марин Любичнинг қўлларига бориб тушди. 

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

87. "Бунёдкор"да алмаштириш: Каримов ўрнига Йўлдошев баҳсни тугатиб қўяди. 

84. Амир Тўрақулов қўполлиги учун огоҳлантирилди. 

80. "Пахтакор"да ўзгариш: Алижонов ўрнига Абдумажидов ўйинга қўшилди. 

79. Диёр Холматов Амир Тўрақулов билан тортишиб кетди. Бош ҳаккам "шерлар" вакилини оғзаки огоҳлантирди. 

77. Усмонали Исмоналиев Ҳожиакбар Алижоновни қўполлик эвазига тўхтатиб қолди. 

73. Зарбааа! Темурхўжа Абдухолиқовнинг бош билан берган зарбаси аниқ чиқмади. 

71. Беҳруз Асқаровга майдонда тиббий ёрдам кўрсатилди, у бироздан кейин майдонга қайтади. 

69. "Пахтакор"да алмаштириш: Абдуманнопов ўрнига Усмонов ўйинга қўшилди. 

68. "Бунёдкор"да ўзгариш: Йович ўрнига Олимжонов туширилди. 

65. Зарбааа! Умар Адҳамзоданинг узоқдан берган зарбасига озгина аниқлик етишмади. 

64. "Бунёдкор" яхши комбинация ҳосил қилди, бироқ барибир якунда тўп майдондан чиқиб кетди, тўн ён чизиқдан ўйинга киритилади. 

62. Драган Черан ҳимоячиларга ёрдамга қайтиб, тўпни боши билан узоқлаштирди. 

61. "Бунёдкор" вакили орқали қанотдан келган тўпни Алижонов майдон ташқарисига тепиб юборди.

56. Сардор Собирхўжаев Темурхўжа Абдухолиқовга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка олди. 

54. Усмонали Исмоналиевнинг ичкарига узатган пасидан кейин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди. 

48. "Пахтакор" иккинчи таймни ҳамхудди биринчи бўлимдагидек анча фаол бошлади.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:0. Танаффус!

45+1. Ууух! Исмонали Исмоналиев тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб қўймоқчи бўлди, аммо тўп дарвоза тепасидан ўтиб кетди.  

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.  

43. Зарбааа! Тони Йовичнинг кучли ва хавфли зарбаси манзилга аниқ бормади.  

37. Қанотдан ошириб берилган тўпни Владимир Назаров ушлай олмади. Кейин эса Черан ва Алижонов бир-бирларига халақит қилиб қолишди... воқеадан сўнг "шерлар" сардори дарвозабонга дакки берди.  

35. Зарба! Шаҳзод Азмиддиновнинг олисдан берган зарбасига аниқлик етишмади. 

32. Умар Адҳамзоданинг айланма узатмасидан сўнг тўп ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди. 

27. Уууух! Темурхўжа Абдухолиқов катта тезликда олдинга бориб, дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқди ва зарба йўллади. Назаров жамоасини голдан қутқариб қолди. 

25. Иссиқ об-ҳаво шароити туфайли "Cooling break" эълон қилинди – футболчилар сув ичиб олишлари мумкин. 

19. Зарбааа! Ҳамдамовнинг узатмасидан кейин Асқаров бош билан зарба берди, зарбага сал аниқлик етишмади. 

18. Зарба! Драган Черан олис масофадан дарвозани ишғол қилишга уринди, ноаниқ. 

17. Сардор Собирхўжаев - Достон Ҳамдамов - Драган Черан комбинацияси сербиялик ҳужумчининг кучсиз зарбаси билан якун топди. 

13. ГОЛ! Усмонали Исмоналиев пала-партиш ҳолатдан сўнг гол урганди, аммо у офсайдда қолган экан. 

11. Ууух! Хавфли вазият! Алижоновнинг пасидан кейин яна Черан бош билан зарба берди! 

8. ГОЛ! Ҳожиакбар Алижоновнинг узатмасидан сўнг Драган Черан бош билан дарвозани ишғол қилди – 1:0! 

7. Зарбааа! Ҳожиакбар Алижоновнинг кучли зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб, майдондан чиқиб кетди. 

6. Ҳожиакбар Алижоновнинг ҳаволатиб амалга оширган узатмасидан сўнг Марин Любич тўпга эга чиқди. 

1. Зарбаааа! Усмонали Исмоналиевнинг яқин масофадан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди. 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 20:00 да бошланади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика