Суперлига. "ОКМК" - "Қизилқум" (ПРЕВЬЮ)
08 май 2023 11:40
Янгиликлар
Суперлига. "ОКМК" - "Қизилқум" (ПРЕВЬЮ)
Мавсум бир текисда ўтказа олмаётган икки жамоанинг учрашуви қизиқ кечиши аниқ.
Жамоаларнинг ҳолати ва натижалар
Олмалиқликлар мавсумни яхши бошлашди аммо, керак бўлмаган ва кутилмаган учрашувларда очко йўқотиши жамоанинг жадвалда эгаллаб турган ўрнини кўрсатиб турибди. Қосимов шогирдлари жорий мавсум Суперлига доирасида 7та учрашувда: 3та ғалаба, 1та дуранг ва 3 маротаба мағлуб бўлишди. Мусобақа фаворитларидан бири "Навбаҳор"ни мағлуб этган "ОКМК", сўнги турда амалдаги чемпион "Пахтакор"га аламли тарзда мағлуб бўлди. "ОКМК" учун нохуш анъанага айланиб бораётган "Металлург" билан учрашувда эса жамоа яна мағлуб бўлди ҳисоб 2:0 ва мавсум бошида "Бунёдкор"дан учралган мағлубият жамоанинг натижаларига анча катта таъсир ўтказди. "ОКМК" мусобақа жадвалида йўқори ўринларда эмаслигини бир четга суриб, ўйин суратини ва таркибга кўз ташлайдиган бўлсак, жамоа чемпионатимиздаги энг ёрқин ва энг яхши таркибга эга жамоалардан бири. "ОКМК" иштирокидаги ўйинларни кўрган мухлис зерикиб қолмаслиги аниқ.
"Қизилқум" жамоаси эса мавсумни яхши бошлай олмади ва жорий мавсум суперлигани тарк этиш учун асосий даъвогарлардан бири. Жамоа 9чи турга қадар бор йўғи 1та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди ва мусобақа жадвалида 13 поғонани эгаллаб турибди. Бундай натижаларнинг сабаби эса жамоанинг қишки трансферлар ойнасида етарлича "актив" бўлмагани, "Қизилқум" жорий мавсумдаги миллий чемпионатимиздаги энг кучсиз таркибга эга бўлган жамоа. "Қизилқум" жамоаси жорий мавсум суперлигада бор йўғи 3та гол урди ва ушбу кўрсаткичнинг ўзи жамоадаги ўйин жиҳатида камчиликлар борлигини англатади. Жамоа натижалари тез орада яхшиланмаса жамоа бош мураббийи Асрор Алиқулов истеъфога чиқарилиши аниқ.
Ўзаро ўйинлар
"ОКМК" ва "Қизилқум" жамоалари ўз тарихида миллий чемпионатимиз доирасида жами 32 маротаба тўқнаш келишган, 32та учрашувнинг 14тасида Олмалиқликлар ғалаба қозонган бўлса, 13 маротаба "Қизилқум" уч очкони қўлга киритган ва жамоалар 5 марта муроса кўчасини танлашган. "ОКМК" навоийликлар дарвозасини 54 марта ишғол этган бўлса, "Қизилқум" эса 44 маротаба жавоб қайтара олган.
Сўнги учрашувлар
2022.08.10
"ОКМК" 0:1 "Қизилқум"
Гол: 9" Толмасов
Четлатиш: 54" Станисавлевич
2022.05.11
"Қизилқум" 1:4 "ОКМК"
Голлар: 45" Боаке, 54" Рахмонов, 55" Комолафе, 83" Ҳақназарий, 90" Ғиёсов(пенальти)
2021.09.21
"Қизилқум" 0:0 ОКМК
2021.06.21
ОКМК 1:2 "Қизилқум"
Голлар: 29" Григалашвили, 34" Йўлдошев, 46" Бойдуллаев
2020.09.26
ОКМК 2:1 "Қизилқум"
Голлар: 11" Санаев, 68" Жокич, 90" Полвонов
Устунлик ва камчиликлар
"ОКМК" жамоасининг жорий мавсум суперлига клублари орасида энг сифатли ўйин намойиш этаётган жамоалардан бири. Жамоа ҳар бир учрашувда ўртача рақиб дарвозаси томон 8,6та аниқ зарба йўллайди. "ОКМК"нинг яна бир устунлик жиҳати бу таркиб. Жамоа тажрибали футболчилардан ташкил топган ва ҳар бир позицияда рақобат бор. Қосимов шогирдлари таркиб бўйича ҳам суперлиганинг "топ" жамоалар рўйхатига қиради. "ОКМК"нинг кучсиз жиҳатларига келадиган бўлсак, ушбу мавсум "ОКМК"да ҳимоя бўйича муаммолар бор. Жамоа фақатгина "Олимпик"га қарши кечган учрашувда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган, олмалиқликлар жорий мавсум 11та гол уришга эришган бўлса, 11 маротаба тўп ўтказиб юборган. Жамоада дарвозабонлар ҳам "стабил" эмас Валижон Раҳимов ва Ботирали Эргашев каби тажрибали дарвозабонлар жорий мавсум ўз даражасидаги ўйинни намойиш эта олишмаётгандек гуё.
"Қизилқум" жамоасини лигада жон сақлаш учун курашар экан, жамоа муаммолар гирдобида қолиб кетган. "Қизилқум" жорий мавсум энг кам гол урган жамоа ҳисобланади, 8та учрашувда навоийликлар бор йўғи 3 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишган. Жамоанинг асосий камчилиги бу таркиб. Қишки трансферлар ойнасида навоийликлар, ўтган мавсум жамоани тарк этган футболчилар ўрнини тўлдиришмади. Амалга оширилган трансферлар эса ҳозирча ўзини оқламаяпти. Қишда жамоани тарк этган: Темурхўжа Абдуҳолиқов, Олег Зотеев, Александр Станисавлевич, Игнатий Нестеров, Шуҳрат Мухаммадиев, Санжар
Шоаҳмедовларнинг ўрнини боса оладиган футболчи топилмади ва шу сабаб жамоа мусобақа жадвалининг сўнги поғоналарида бормоқда.
Хулоса
Бугунги учрашувда яққол фаворит "ОКМК", олмалиқликлар кучли бешликни тақиб қилишда давом этишмоқчи ва бугунги учрашувдаги уч очко, Қосимов шогирдларига мусобақа жадвалидаги "лидер"лар билан бўлган фарқни қисқартиришга ёрдам беради. "Қизилқум"нинг имкониятлари жуда паст, жамоага фақатгина қизил карточка ёки рақиб жамоанинг асосий футболчиларининг жароҳат олиши ёрдам бериши мумкин холос. "Қизилқум" бугунги учрашувда ўз дарвозасидан камида 3та тўп олиб чиқади.
Имкониятлар: 70%:30% "ОКМК" фойдасига.
Абдулвосит Бектемиров тайёлади
Фикрлар