UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  7 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  27 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  236 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  11 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  5

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью Янгиликлар

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумига старт берилади.

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигаси 7 март куни ОКМК ва "Бухоро" ўртасидаги учрашув билан старт олади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув жамоалар учун мавсумдаги илк имтиҳон ҳисобланади. Қизиғи, икки жамоа ҳам ўтган мавсум иккинчи бўлишди. Фарқли жиҳати, ОКМК Суперлигада кумуш медаллар соҳибига айланган бўлса, "Бухоро" Про лигада пешқадамнинг энг яқин таъқибчисига айланди. Шу боис, ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга касб этади.


Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Миржалол Қосимов шогирдлари янги мавсумга тайёргарликни дастлаб "Дўрмон" қароргоҳида бошлади ва "Қўқон-1912"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ҳамда йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Сўнгра 17 январдан 1 февралга қадар Бирлашган Араб Амирликларида йиғинни давом эттирган "кончилар" Россиянинг ЦСКА (1:4) ва "Урал" (1:1) ҳамда Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоалари билан беллашди.

5 февраль куни эса жамоа Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олди ва янги мавсумга ҳозирлик кўриш давом эттирилди. Ушбу мамлакатда Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси (0:1), Чехиянинг "Баник Острава" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (2:2), Мольдованинг "Милсами" (1:0), Қирғиз Республикасининг "Озгон" (4:1), Украинанинг "Колос-2" (1:0) ҳамда Қозоғистоннинг "Турон" (0:0) жамоалари қарши назорат ўйинлари ташкил этилди.

Янги мавсум олдидан жамоани Валижон Раҳимов, Шохруҳ Гадоев, Михаил Клепач, Иракли Руҳадзе каби футболчилар тарк этди. Улар ўрнига Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аҳмадулло Муқимжонов сингари ёшлар ҳамда Наоаки Сенага, Ажак Риак каби легионерлар тўлдиради.

Улуғбек Бакаев қўл остидаги "Бухоро" янги мавсумга тайёргарликнинг илк қисмини 10–23 январь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўтказди. Ўқув-машғулотларининг иккинчи қисми эса Туркияда ташкил этилди.

Йиғин давомида Қозоғистоннинг "Турон" (0:1), "Элимай" (2:0), "Актобе" (2:2), Россиянинг "Волгарь" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (1:1), Туркиянинг "Варсакспорт" (6:0), Қирғиз Республикасининг "Барс" (4:1) жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Гарчи "Бухоро"ни Ўзбекистон терма жамоа жамоаси собиқ футболчилари Виталий Денисов, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов тарк этган бўлса-да, улар ўрнига жисмоний имкониятлари юқорироқ бўлган Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов каби тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Шунингдек, Фране Чиряк, Иосип Томашевич каби легионерлар билан шартнома имзоланди.

 

Ўзаро ўйинлар тарихи

ОКМК ва "Бухоро" Ўзбекистон чемпионати доирасида 26 ўйинда майдонга тушган. Беллашувларнинг 12 тасида олмалиқликлар, 9 тасида эса кўҳна диёр футболчилари зафар қучган. Яна 5 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 44:29, ОКМК фойдасига.

 

Имкониятлар

Мазкур баҳсда ОКМК фаворит сифатида кўрсатиш мумкин. Сабаби, Тошкент вилояти жамоаси амалдаги вице-чемпион саналади. Шунингдек, таркиб жиҳатдан аввалдан шаклланган ёш ва шижоатли ўйинчиларга эга. Қолаверса, клубда ўз мухлислари қаршисида мавсумни ғалаба билан бошлашни истаги юқори бўлиши табиий ҳол. Бироқ ҳимояда интизомли ўйин намойиш эта оладиган "Бухоро" жиддий қаршилик кўрсатишига шубҳа йўқ.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика