UZ

Сўнгги янгиликлар

13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  2 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  5 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  1 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

27.09.2025

Бош ҳакам: Тўрабек Суюнов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умирзаков

Захира ҳаками: Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Алишер Раҳимқулов

Комиссар: Маъмур Султонов

Гол: 1:0 – 68, Педро Аугусто (Аббос Ғуломов)

"Навбаҳор": 16.Шукрон Йўлдошев, 7.Азим Аҳмедов (99.Игорь Габриэль, 85), 8.Шоҳмалик Комилов (11.Муҳаммадали Ғиёсов, 46), 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Тейди Бенжамин, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Руслан Жиянов (22.Асадбек Жўрабоев, 90+5), 19.Мирзоҳид Ғофуров (32.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 46), 24.Достон Абдулҳаев, 70.Аббос Ғуломов, 71.Наврўз Иминжонов (29.Педро Аугусто, 68)

Захира: 41.Озодбек Маърупов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 15.Жавоҳир Абдужабборов, 55.Комил Тожидинов

"Қизилқум": 1.Санжар Қувватов (с), 8.Шаҳзод Раҳматуллаев (7.Даврон Анваров, 70), 9.Ислом Кенжабоев (70.Шоҳрўз Норхонов, 70), 10.Роман Папарига, 11.Жамбули Жигаури (22.Шаҳзод Туропов, 81), 16.Асрор Ғофуров, 19.Илҳом Кенжаев (18.Фарҳод Бекмуротов, 81), 20.Бобомурод Бозоров, 23.Самандар Шукуриллаев, 77.Файзулло Жуманқўзиев, 88.Душан Мийич (33.Султон Раҳматов, 89)

Захира: 30.Фарҳод Раҳматов. 6.Муродали Усмонов, 17.Акмал Музаффаров, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантириш: Азим Аҳмедов (9), Муҳаммадали Ғиёсов (90)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+5. "Навбаҳор"да ўзгариш.

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшилди.

89. "Қизилқум"да ўзгариш.

87. Туроповнинг зарбасига аниқлик етишмади.

85. "Навбаҳор"да ўзгариш.

81. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

76. "Навбаҳор"нинг бурчак узатмаси фол билан якунланди.

70. "Қизилқум" таркибида икки ўзгариш.

68. ГОЛ! Захирадан майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Педро Аугусто тўпга биринчи тегинишида ҳисобни очди! Бразилиялик футболчи бурчак узатмасини бош билан "Қизилқум" дарвозасига тўғрилаб қўйди!68. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш.

65. "Навбаҳор" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

59. Мезбонларнинг бурчак узатмаси қайтарилди. 

53. Зарба! Аҳмедовнинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза устунидан қайтди, кейинги зарбани Қувватов қайтарди.

50. Ғуломов ҳужумда фол ишлатди.

48. Йўлдошевдан яна бир сейв, у Кенжабоевнинг яқин масофадан чап оёқда йўллаган зарбасини қайтарди.

47. Папариганинг зарбасини Йўлдошев қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Навбаҳор"да икки ўзгариш.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

42. Хавфли вазият! "Қизилқум"нинг хавфли ҳужуми натижасида Кенжабоев бўш қолган дарвозага аниқ зарба йўллай олмади.

39. "Қизилқум" футболчиси офсайдда қолиб кетди.

37. Хавфли вазият! Кенжабоев марказда очиқ турган Папаригага тўп узатди, аммо Йўлдошев ишончли ҳаракат қилиб, тўп йўлига пешвоз чиқди.

32. Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Комилов бош билан ноаниқ зарба йўллади.

30. "Навбаҳор"нинг икки бурчак узатмаси самарасиз якунланди.

27. Комилов "Қизилқум" жарима майдонида йиқилди, ҳакам бурчакка ишора қилди.

22. Комилловнинг жаримадан узатмасини Папарига қайтарди.

20. Жуманқўзиевнинг узатмасига шеригининг бўйи етмади.

19. Жуманқўзиевнинг узатмасидан сўнг Раҳматуллаев бош билан ноаниқ зарба йўллади.

17. Раҳматуллаевнинг зарбаси ноаниқ.

15. Қувватов оёғида оғриқ ҳис қилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатиляпти.

13. Зарба! Жарима майдонида меҳмонларнинг зарбасини Абдулҳаев қайтарди.

11. Асрор Ғофуров марказда қўполлик эвазига тўхтатилди.

9. Кенжабоевни қўполлик билан тўхтатган Аҳмедов огоҳлантирилди.

7. Иминжонов ҳужумда фол ишлатди.

1. Комилов бурчакдан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

1. Ўйин бошланди. "Навбаҳор" кўк, "Қизилқум" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

+8   
27 сен 18:57:37
Ррр
Ахмедовлар сулоласи Навбахордан йуколмаса шунака бир киши кам булиб уйин килишга мажбур булади кайси тренер келсаям. Лушчанди Навбахори агрессив уйин киларди. Бугун дуранг уйнаволсаям катта гап .
+5   
27 сен 18:52:11
Odilbon
Качонки.футболчилар Бир йилшартнома.билан уйнаса.футбрл.ривожланмайди навбахорни.состави.уртача.уйинчилар.булардан.натижа.кутишУФА.жамоаларга.3 4.йилик.шартномани тузишни.мажбур.килиш.керак
+4   
27 сен 20:34:37
Saidjahon
Ён кушниларимизни галаба билан табриклайман ва янги мураббий кадами кутлуг келиб галабалар давомий булсин.Менимча бундан буёгига ёшларни тушириб синаб курса булоради чемпион булолмайди Супер лигадан хам тушиб кетмайди.Наманганни узида канча истеъдодлар бор шуларни уйнатиш керак.
+4   
27 сен 18:33:10
RAVSHAN BOY
Навбахор синди мухлисларихам йуколди уша кубукдан кегин хаммаси тугади эсиз навбахорима
+3   
27 сен 19:19:07
Arsen Venger !!!
Элдор мустафоев бакирме шархласа яхши буларди, голли вазиятларни, одамни куркитиб юборяпти.
+3   
27 сен 18:24:29
Фарход
Омад хар иккала жамоага ким кучли булса галаба козонсин , рости '"'Навбахор'"' дек жамоа жалко, адашмасам UZB -да энг куп мухлис '"Навбахор'"да булган, бир пайтлар 25-30 минг мухлис кирарди стадионга, яна канча минг мухлислар ташкарида колиб кетарди.
+1   
27 сен 23:10:30
Андижан
Arsen Venger !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Элдор мустафоев бакирме шархласа яхши буларди, голли вазиятларни, одамни куркитиб юборяпти.
Бакирмаса у́йинчиларни исми шарифи эсидан чикиб колади
+1   
27 сен 18:04:52
+998996488823
Zabi qani unixam ketgani rost bo`lsin
   
28 сен 12:44:18
TOMJIQ_OLOT
Лушанни кетди, Азим Аҳмедов яна асосий таркибга қайтди, камига жамоа сардори. Эҳ...
   
28 сен 07:31:15
Job Ir
RAVSHAN BOY фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Навбахор синди мухлисларихам йуколди уша кубукдан кегин хаммаси тугади эсиз навбахорима
Кайси кубокдан кейин. Навбахор синмайди иншаоллох
   
28 сен 05:06:30
Saidjahon
NavBars фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Rahmat Saidjahon e'tibor uchun! Navbahorga befarq emassiz. Andijonga ham OMAD!!!
Aynan bu yildan qiziqishim ham hurmatim ham oshdi bu mavsumda kop narsa kutgandim afsus ohirgi turlarda o'yini pasayib ketdi.
   
28 сен 01:51:14
ZOKIR AYUBOV KADIROVICH
ZOKIR AYUBOV KADIROVICH фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qõshilaman.
.
   
28 сен 01:31:45
ZOKIR AYUBOV KADIROVICH
+998996488823 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zabi qani unixam ketgani rost bo`lsin
Qõshilaman.
   
28 сен 01:30:24
ZOKIR AYUBOV KADIROVICH
+998996488823 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Zabi qani unixam ketgani rost bo`lsin
Qõshilaman fikringizga men ham.
   
27 сен 23:57:01
1994 Nurafshon
Arsen Venger !!! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Элдор мустафоев бакирме шархласа яхши буларди, голли вазиятларни, одамни куркитиб юборяпти.
Єлдор Мустафоев Навоийлик Кизилкум мухлиси аммо узидан сурасангиз йук ман холис мухлисман кучлиси ютсин дейди аммо Кизилкумга мухлиси узича билдирмасликка харакат килади.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика