UZ

Сўнгги янгиликлар

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  0 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  42 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

Суперлига: “Навбаҳор” - “Насаф”. Превью Янгиликлар

Суперлига: “Навбаҳор” - “Насаф”. Превью

Теглар :  НавбаҳорНасаф
5-7 апрель кунлари мамлакатимиз миллий чемпионати, Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Бу турда жамоамиз сафарда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан баҳс юритади.

Мазкур жамоалар чемпионатимиздаги ўзаро 43-учрашувида майдонга тушишади.

Ўзбекистон Суперлигаси-2018. 5-тур
“Навбаҳор” (Наманган) – “Насаф” (Қарши)
07.04.2018. “Марказий" стадион. 20:00да
Бош ҳакам:
Владислав Цейтлин (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Тимур Галеев (Тошкент), Александр Сидоров (Тошкент)
Захира ҳаками: Рустам Лутфуллин (Тошкент).
Назоратчи:  Сайфиддин Эрматов (Тошкент).
Комиссар: Бахтиёр Намозов.

Ўзаро учрашувларга оид маълумотлар

Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувлари доимо кескин ва муросасиз бўлган. Жамоамиз ўтган йилги чемпионатда “Навбаҳор”ни ўз майдонида 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Намангандаги учрашувда эса кичик 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

Навбатдаги учрашув жамоаларнинг чемпионатдаги ўзаро 43-ўйини сифатида қайд этилади. Бунгача жамоалар 42 бор ўзаро куч синашишган. 22 учрашувда “аждарлар” ғалабага эришишган. 11та ўйинда “лочинлар”нинг қўли баланд келган. Қолган 9та баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати 60-75 “Насаф” фойдасига.

Ўзаро учрашувларда “Навбаҳор” 42 очкони, “Насаф” эса 75 очкони қўлга киритган. Ушбу жамоаларнинг ўзаро учрашувларида энг йирик 6:0 ҳисоби,  Наманганда ва Қаршида ҳам қайд этилган.

Наманганда бўлган ўзаро учрашувлар ҳақида

Мазкур жамоалар бунгача Наманганда 21 марта куч синашишган. Навбатдагиси ўзаро 22-учрашув бўлади. Бўлиб ўтган 21та учрашувнинг 9тасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. 4тасида “аждарлар” ғалаба қозонган. 8 учрашувда муроса кўчаси танланган. Намангандаги ўзаро учрашувларда дарвозаларга 66та тўп киритилган. Тўплар нисбати 42-24 “Навбаҳор" фойдасига.

“Насаф” Намангандан сўнгги бор 2013 йили уч очко билан қайтган. Намангандаги ўтган йилги ўзаро учрашувда “Навбаҳор” кичик 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. 2001 йили Наманганда бўлган ўзаро учрашувда дарвозаларга энг кўп,  саккизта тўп киритилган. Бу учрашувда “Навбаҳор” 6:2 ҳисобида ғалабага эришган.  

Намангандаги сўнгги беш учрашув натижаси
25.11.2017. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:0
11.06.2016. “Навбаҳор” - “Насаф”  2:2
10.05.2015. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:1
06.04.2014. “Навбаҳор” - “Насаф”  1:0
30.03.2013. “Навбаҳор” - “Насаф” 1:2

Жамоалар бу йилги чемпионатда қандай иштирок этишмоқда?

“Навбаҳор” жамоаси ўтган тўрт учрашувнинг 2тасида ғалаба, 1 учрашувда дуранг ва яна бир учрашувда мағлубиятга учраган. Тўплаган очколари сони 7тага тенг. Ҳозирча турнир жадвалининг 4-поғонасини банд этган. Рақиблар дарвозасини 4 марта ишғол қилиб, ўз дарвозаларидан 2та тўп олиб чиқишган.

“Насаф” жамоамиз ўтказилган тўрт учрашувнинг 2тасида ғалаба ва яна 2 учрашувда дуранг қайд этган. 8 очко билан жадвалнинг 3-поғонасида бормоқда. Футболчиларимиз рақиблари дарвозасини 6 марта ишғол қилишиб, ўз дарвозасидан эса 3та тўп олиб чиқишган.

Жамоаларнинг ёшлари ўртасидаги 5-тур учрашуви, 6 апрель жума куни Уйчи марказий стадионида соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика