UZ

Сўнгги янгиликлар

10:51Жаҳон чемпиони "Ал Насср"га ўтишни истамоқда  0 10:26"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси учун 75 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:02Кечаги учрашувда дубл қайд этган Роналду нималар деди?  1 09:37"Каттақўрғон" "Флуминенсе" U20 жамоаси аъзоси билан билан шартнома имзолади  2 09:11"Осасуна"дан мағлуб бўлган Арбелоа баҳс якунидан сўнг нималар деди?  7 08:43Милнер АПЛ рекордини ўрнатди  2 08:17Навбатдаги муҳим ғалабадан сўнг Гвардиола нималар деди?  2 07:52Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида 3 таликга киради"  22 07:30Ла Лига. "Осасуна" — "Реал Мадрид" 2:1  10 07:25Sofascore. 45 дақиқа майдонда ҳаракат қилган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:10АПЛ. "Манчестер Сити" — "Ньюкасл" 2:1  0 03:05Лига 1. ПСЖ "Ланс"нинг мағлубиятидан фойдаланиб қолди ва ғалабага эришган ҳолда биринчи ўринга қайтди  0 03:00Ла Лига. "Атлетико" ва "Эспаньол" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  6 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" О'Райлининг дубли билан "Ньюкасл"ни мағлуб этди  11 02:05Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўн киши бўлиб "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади, "Ал Насср" рақибига жавобсиз 4 та гол урди  9

Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди Янгиликлар

Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди

Суперлиганинг 28-туридан ўрин олган "Насаф" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

"Насаф" – "Машъал" 1:2 ТУГАДИ

08.11.2025

Бош ҳакам: Рустам Чориев

Ёрдамчи ҳакамлар: Артём Калинин, Элнур Дониёров

Захира ҳаками: Диас Галеев

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Достон Раҳмонов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

Гол: Шароф Муҳитдинов (Ойбек Бозоров) 14 1:0, Ислом Шарипов (Ҳумоюн Муртозаев) 15, 1:1, Умар Амину 82, 1:2

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (  9. Жавоҳир Сидиқов,  71), 8. Зафармурод Абдираҳматов (20. Юсуф Отубанжо,83), 14. Шароф Муҳитдинов, 18. Ҳусайн Норчаев (2. Алибек Давронов, 60), 19. Стефан Чолович (7. Аденис Шала,60), 22. Игорь Голбан, 24. Сардор Баҳромов (10. Драган Черан,60), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров.

Захира: 1. Олександр Воробей,17. Сухроб Нуруллоев,  33. Баҳодир Ҳалилов, 55. Диёрбек Абдуназаров

"Машъал": 35. Достон Тўхтабоев, 5. Самандар Очилов, 10. Ҳумоюн Муртозаев (99. Нодирхон Хабибуллаев,65) 13. Нуриддин Нуриддинов (57. Амину Умар, 46), 15. Муҳаммадали Алиқулов, 19. Ислом Шарипов ( 8. Сардор Абдураимов, 75), 22. Нуржаҳон Музаффаров, 24. Авазхон Маматхўжаев (27. Зафарбек Акрамов, 65), 28. Эргаш Исмоилов, 37. Шерзод Файзиев, 80. Дмитрий Яшин

Захира: 1. Умиджон Ҳамроев,11. Асадбек Самариддинов, 34. Шаҳбоз Жўраев, 45. Сухробжон Пармонқулов, 66. Диёрбек Маматалиев, 

Огоҳлантириш: Зафарбек Акрамов ("Машъал") 79, Достон Тўхтабоев ("Машъал") 90+2

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди.

90+4. "Насаф"да охирги имкониятлар. 

90+2. ОГОҲЛАНТИРИШ. Достон Тўхтабоев, "Машъал"

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди. 

85. Ойбек Бозоровнинг зарбасини Достон Тўхтабоев қайтарди.

83. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Зафармурод Абдираҳматов ўрнига Юсуф Отубанжо тушди. 

82. ГОЛ. Умар Амину қарши ҳужумда қочиб кетиб Неъматов дарвозасини ишғол қилди. "Машъал" ҳисобда олдинга чиқиб олди.

79. ОГОҲЛАНТИРИШ. Зафарбек Акрамов, "Машъал"

77. Чераннинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди.

75. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ислом Шарипов ўрнига Сардор Абдураимов тушди.

71. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ғолиб Ғайбуллаев ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.

71. "Насаф" ҳужумкорликни оширмоқда. 

68. Тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

67. "Насаф" жуда қулай нуқтадан жарима зарбасини амалга оширади.

65. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Ҳумоюн Муртозаев ўрнига Нодирхон Хабибуллаев, Авазхон Маматхўжаев ўрнига Зафарбек Акрамов тушди. 

60. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Норчаев ўрнига Давронов, Баҳромов ўрнига Черан, Чолович ўрнига Шала тушди.

58. "Насаф" таркибида ўзгариш тайёрланмоқда. 

55. "Машъал" рақибини яхши ўргангани кўриниб турибди.

50. Иккинчи бўлимда ҳам биринчиисидаги каби ўйин темпи давом этмоқда. 

46. ЎЗГАРИШ. "Машъал", Нуриддин Нуриддинов ўрнига Умар Амину тушди.

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

38. "Насаф"нинг тўп назоратидаги устунлиги самара бермаяпти.

32. "Машъал" ҳимоячилари мудофаада тартибли ҳаракат қилмоқда. 

27. Чолович узоқ масофадан омадини синаб кўрди. Зарба йўлига муборакликлар посбони ғов бўлди.

20. "Насаф" устунликни қўлга олди. Ҳужумлар самарасиз.

15. ГОЛ. "Машъал"дан рақибининг голига тезкор жавоб. Муртозаевнинг жарима майдончаси ичига узатиб берган тўпини Ислом Шарипов дарвозага йўллади, 1:1

14. ГОЛ. Бироз олдин рақиб дарвозабонини хушёрликдан ўтказган Шароф Муҳитдинов бу сафар аниқ зарба билан гол урди. 

12. Шароф Муҳитдиновнинг зарбасини Достон Тўхтабоев қайтариб юборди. Хавфли ва кучли зарба. 

7. Муртозаевнинг зарбаси ўта ноаниқ кетди.

- Ўйин бошланди

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

- Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика