UZ

Сўнгги янгиликлар

17:31Куртуа қайтди. "Реал" асосий таркиби эълон қилинди  1 17:06Рюдигер Роналдуни "Реал"нинг энг буюк футболчиси деб атади. Криштиану тезда "коммент" ёзди  7 16:45Мартино Ди Мариянинг "Интер Майами"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди  0 16:30"Арсенал" - "Борнмут"  1 15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  4 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  6 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  9 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  20 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1

Суперлига. Абрамов "болалари" амалдаги чемпион билан дуранг ўйнашди Янгиликлар

Суперлига. Абрамов "болалари" амалдаги чемпион билан дуранг ўйнашди

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.



"Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0 LIVE
17 май 2019 йил. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 3112 томошабин.
Ҳакамлар:
Аҳрол Рисқуллаев, Ришат Нугманов, Дониёр Сайлавов, Фирдавс Норсафаров.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Жамшид Имомов.

"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Олег Зотеев, Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов, 61), Жамшид Искандеров (Филип Райевац, 80), Йован Жокич, Арсланмират Аманов (Азизбек Амонов, 46), Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: Маъмур Икромов, Авазбек Ўлмасалиев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Бобур Эргашев, Игорь Йелич.

"Бунёдкор": Абдумавлон Абдужалилов, Дилшод Аҳмадалиев, Ислом Қобилов, Анвар Ғофуров, Нурилло Тўхтасинов, Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов, 55), Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев, 79), Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев, 59).
Захира: Муроджон Зуҳуров, Сергей Прохоров, Бобурбек Фарҳодов, Санжар Рихсибоев, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов. 

Огоҳлантиришлар: Даврон Ҳошимов 33, Диёр Туропов 90+1, Суҳроб Иззатов 90+3.


Локомотив

Суперлига. 9-тур

17/05/2019, 18:45

0
:
0
Тугади

Бунёдкор

45'
90'
33'  Даврон Ҳошимов
46'  Арсланмират Аманов (Азизбек Амонов)
61'  Азизбек Ҳайдаров (Диёр Туропов)
80'  Жамшид Искандеров (Филип Райевац)
90'  Диёр Туропов
55'  Жасур Жалолиддинов (Суҳроб Иззатов)
59'  Миржаҳон Мираҳмадов (Владислав Нуриев)
79'  Хуршид Ғиёсов (Абдулла Абдуллаев)
90'  Суҳроб Иззатов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ



Ўйин тугади. "Локомотив" - "Бунёдкор" 0:0

90+4. ГОООООООООООООООООЛ! Владислав Нуриев гол урганди, аммо қанот ҳаками офсайд деб топди ва голни инобатга олмади! Такрорий лавҳалар Нуриев ўйиндан ташқари ҳолатда эмаслигини кўрсатди 

90+1. Огоҳлантириш. "Локомотив". Диёр Туропов

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди

87. ЯНА БИР ЗАРБА! Бу сафар Абдулла Абдуллаевнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди

86. ЗАРБААА! Нурилло Тўхтасинов жарима майдони ичидан ноаниқ зарба берди

80. Ўзгариш. "Локомотив". Жамшид Искандеров ўрнига Филип Райевац

79. Ўзгариш. "Бунёдкор". Хуршид Ғиёсов ўрнига Абдулла Абдуллаев тушди



77. Хавфли ҳужум. "Бунёдкор"дан ажойиб қарши ҳужум. Аммо сўнгги зарбани йўллашга Хуршид Ғиёсов кечикди.

75. Ўйинни стадиондан 3112 томошабин кузатиб бормоқда

70. УХХХХХХ! Жавоҳир Илёсов тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди, Владислав Нуриев эса дарвозага аниқ зарба бера олмади

69. ЗАРБА! Жамшид Искандеровнинг зарбаси ноаниқ чиқди



61. Ўзгариш. "Локомотив". Азизбек Ҳайдаров ўрнига Диёр Туропов

59. Ўзгариш. "Бунёдкор". Миржаҳон Мираҳмадов ўрнига Владислав Нуриев тушди

55. Ўзгариш. "Бунёдкор". Жасур Жалолиддинов ўрнига Суҳроб Иззатов тушди

52. ЗАРБААА! Сардор Мирзаев ҳимоячиларни ортда қолдириб жарима майдони ичидан зарба берди, Абдужалилов ўз ўрнида

51. Хавфли вазият! "Бунёдкор"нинг ҳужуми, рақиб жарима майдони ичида Қодирқулов ва Жалолиддинов бир бирига халал беришди, акс ҳолда Қодирқуловнинг зарбаси яхшироқ чиқарди



46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгариш. "Локомотив". Арсланмират Аманов ўрнига Азизбек Омонов тушди 



45+1. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

41. ЗАРБАААААААААА! Биринчи таймдаги энг хавфли вазият, ҳаводан оширилган тўпни Азизбек Ҳайдаров боши билан дарвозага аниқ йўллади, Абдумавлон Абдужалилов ажойиб сейв намойиш этди! 

34. УХХХХХ! "Бунёдкор" жарима тўпига эга бўлди, Тўраев тўпни Улуғбек Абдуллаевга оширди, бироқ у тўпни рақибга олдириб қўйди. "Локомотив"нинг тезкор қарши ҳужуми, Темурхўжа Абдухолиқов яқин масофадан ноаниқ зарба берди! 


33. Огоҳлантириш. "Локомотив". Даврон Ҳошимов

30. ЗАРБА! Ислом Қобиловнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Илёсов ушлаб олди

20. Очиғини айтиш керак, ҳозирча Тошкент дербиси кўпчилик кутганидек шиддатли ўтмаяпти. Жамоалар эҳтиёткор тарзда ўйнашмоқда

15. Ўйин сокин давом этмоқда. Ҳеч бир жамоа ҳужумга ўтмаяпти

7. Хавфли вазият. Амановнинг ўнг қанотдан жарима майдони ичига етказиб берган тўпини Мирзаев бош билан дарвозага йўллади. Бирозгина ноаниқ.

4. Жамоалар очиқ футбол намойишни қилишни бошлашди.



1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ўйин соат 18:45да бошланади.


ЯНГИЛАШ

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика