UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  0 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  2 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  8 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  5 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  2 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  31 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти? Янгиликлар

Суперлига. Кимнинг дарвозасига пенальти тепилмаяпти?

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури ортда қолди.

Ўтказилган 105 ўйинда ҳакамлар 54 бор 11 метрли нуқтага ишора қилишди. Олдинроқ пенальтидан энг кўп фойдаланган жамоалар ҳақида маълумот бергандик. Энди жабрдийдаларга тўхталамиз.

Ўтган йилга нисбатан кўпроқ пенальти тепаётган "Сурхон" айни пайтда ундан энг кўп азият чекаётган клуб бўлиб турибди. Термизликлар дарвозасига бугунгача 9 бор 11 метрли жарима белгиланди (улардан 7 таси голга айланган).

3-ўринда яна сенсацион равишда "Пахтакор" қайд этилган. Ҳакамлар жами 6 бор "шерлар" дарвозасига пенальти белгилаган бўлса, улардан 3 таси голга айланди. 

ФАКТ: 2021 йилги мавсумда "Пахтакор" дарвозаси томон фақат 1 бор пенальти тепилган, аммо зарба муваффақиятсиз чиққан эди (яъни, амалдаги чемпион ўтган мавсумда 11 метрли нуқтадан умуман гол ўтказмаган).

"Навбаҳор" жарима майдонидаги нуқтани бу йил фақатгина Акобирхўжа Шукуруллаев кўрсатди. 

ФАКТ: Ўтган мавсумнинг 5-турида Фирдавс Норсафаров "Навбаҳор" дарвозасига "11" белгилаган вазият катта жанжалга сабаб бўлганди ("Пахтакор" билан ўйинда). Шундан кейин ўтказилган 36 турда Ўткир Юсупов дарвозаси томон атиги 2 марта пенальти қўйилди.

Демак, Самвел Бабаян ўз шогирдларига жарима майдонида тоза ўйнашни ўргата олибди.

2022 йил бу борада фақатгина "Металлург" "Навбаҳор"дан тозароқ ўйнаяпти. Ҳозирча бекободликлар дарвозасига пенальти тепилгани йўқ.  

Тўлиқ жадвал (Нарзулла Сайдуллаев билан биргаликда тайёрланди):


клуб номипенальтигол
1"Сурхон"97
2"Қизилқум"
75
3"Пахтакор"63
4"Динамо"65
5"Олимпик"63
6"Нефтчи"43
7"Локомотив"
33
8"Бунёдкор"32
9"Сўғдиёна"32
10АГМК
22
11"Насаф"22
12"Қўқон-1912"22
13"Навбаҳор"11
14"Металлург"00


Шунингдек, пенальти қайтариш борасида Санжар Қувватов бошқа ҳамкасбларига мастер-класс кўрсатяпти. "Пахтакор" посбони ўз дарвозасига тепилган иккала пенальтини ҳам бартараф қилди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФА| футбол АНАЛИЗИ 

Муаллиф :
Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика