UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф". Таркиблар маълум  2 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  1 17:45Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  12 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  1 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  17 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  44 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  7

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери Янгиликлар

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери

Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибга жалб қилган футболчилар биринчи давра давомида ўзидан турлича таассурот қолдирди.

Айримлари кутилганидандан яхши тўп тепди ва жамоасининг асосий етакчиси сифатида гавдаланди. Бу борада сайтимиз ижодкорлари билан келишган ҳолда муваффақиятли 5 трансферни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рубин Хебай - Сўнгги йилларда Черандан ташқари лигамизга айтарли унга тенглаша оладиган голеадор келмаётган эди. Бу йил эса клублар селекция ишларида пухта ва аниқ ҳаракат қилишаётганини айтиш жоиз. Рубин Хебай биринчи даврада "Андижон"нинг 15та голидан 9тасига яъни 73 фоизига муаллифлик қилди. Агар албаниялик снайпер иккинчи даврада ҳам шу темпни сақлаб қола олса, ниҳоят Черан гегемонлигига барҳам бериши мумкин. Шубҳасиз "бургутлар"нинг биринчи даврадаги энг яхши трансфери Хебай бўлди, дея оламиз. 


Остон Ўрунов - Самвел Бабаян томонидан мавсумнинг илк қисмида трансферларда ажойиб юриш амалга оширилди. Россияда барқарор ўйнаб кета олмаётган Остон Ўруновни "Навбаҳор"га олиб келди. Жамоанинг ўйини ўтган йили Жамшид Искандеров атрофида қурилган бўлса, бу йил Остон Ўрунов орқали ҳужумлар янада кескинроқ тус оляпти. Жисмонан бақувват ва яхши дриблингга эга ярим ҳимоячи 12та ўйинда 5та гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Клубдаги ўйинлари натижасида Катанец ҳам унга терма жамоада эркин ўйнаш, керакли паллада ҳужумчи ролидан ҳам фойдаланди. 


Ғулом Ҳайдар Гулямов - Айтишингиз мумкин, бу рўйхатда Тома Табатадзе ёки Нурилло Тўхтасинов бўлиши керак эди-ку? Ҳа, улар ҳам жамоанинг муҳим фигураси сифатида муваффақиятларга кўп ҳисса қўшди. Аммо Ғулом Ҳайдар Гулямов деярли барча учрашувларда таянч зонасида "қора" ишни маромига етказиб бажарди. Айниқса "Навбаҳор" билан ўйиндаги меҳнатини айтиш жоиз. У "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги 13та учрашувида 1096 дақиқа тўп тепди. 

Силванус Нимели - "Сурхон" бу йил қишда катта трансферларни амалга оширмади, лекин керакли ва фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Буни чемпионат баҳслари давомида ҳам сездик. Ҳужумчи Силванус Нимели эса термизликларнинг бош қаҳрамони сифатида танилди. Либериялик форвад ортда қолган даврда 13та ўйинда тўп тепди ва 6та гол урди. Тўпурарлар пойгасида Черан, Хебайдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали давра тугамасиданоқ унга Суперлиганинг етакчиларидан қизиқиш пайдо бўла бошлади. Аммо у иккинчи даврада ҳам "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишда давом этади. 


Игорь Иванович - "Бунёдкор" томонидан қишки трансферлар вақтида амалга оширилган ягона яхши трансфер, дея оламиз. Иванович нисбатан кутилган ўйинни намойиш қилди. Биринчи давра экваторигача деярли ҳар бир ўйинда фойдали ҳаракатни амалга ошираётганди. Кейинчалик жамоанинг омадсизликлари уни ҳам четлаб ўтмади. Аммо Иванович ўзининг ностандарт қарорлари, ўткир паслари, ҳужумда хавфли вазият ҳосил қилишдаги ҳаракатлари "қалдирғочлар"га Суперлига стартида бир қанча очколарни тақдим қилди. Футболчи 11та учрашувда 2та гол урди ва 3та ассистни амалга оширди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика