UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  6 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  10 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 00:00"Эвертон" — "Манчестер Юнайтед": Таркиблар маълум!  7 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  13 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  19 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  10 20:47Моуринью яна "бойкот" эълон қилди: "Special One" Мадриддаги матбуот анжуманига кирмайди  8 20:32ФИФАдан янгилик: Энди жароҳат олган футболчилар майдон ташқарисида 1 дақиқа қолишга мажбур бўлади!  7 20:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Ривожланиш Кубогида бронза медалига эга чиқди  8 19:49"Бунёдкор" "Шўртан" билан дуранг ўйнади  2

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери Янгиликлар

Суперлига. Биринчи давранинг муваффақиятли 5 трансфери

Жамоалар қишки трансфер ойнасида таркибга жалб қилган футболчилар биринчи давра давомида ўзидан турлича таассурот қолдирди.

Айримлари кутилганидандан яхши тўп тепди ва жамоасининг асосий етакчиси сифатида гавдаланди. Бу борада сайтимиз ижодкорлари билан келишган ҳолда муваффақиятли 5 трансферни эътиборингизга ҳавола қиламиз. 

Рубин Хебай - Сўнгги йилларда Черандан ташқари лигамизга айтарли унга тенглаша оладиган голеадор келмаётган эди. Бу йил эса клублар селекция ишларида пухта ва аниқ ҳаракат қилишаётганини айтиш жоиз. Рубин Хебай биринчи даврада "Андижон"нинг 15та голидан 9тасига яъни 73 фоизига муаллифлик қилди. Агар албаниялик снайпер иккинчи даврада ҳам шу темпни сақлаб қола олса, ниҳоят Черан гегемонлигига барҳам бериши мумкин. Шубҳасиз "бургутлар"нинг биринчи даврадаги энг яхши трансфери Хебай бўлди, дея оламиз. 


Остон Ўрунов - Самвел Бабаян томонидан мавсумнинг илк қисмида трансферларда ажойиб юриш амалга оширилди. Россияда барқарор ўйнаб кета олмаётган Остон Ўруновни "Навбаҳор"га олиб келди. Жамоанинг ўйини ўтган йили Жамшид Искандеров атрофида қурилган бўлса, бу йил Остон Ўрунов орқали ҳужумлар янада кескинроқ тус оляпти. Жисмонан бақувват ва яхши дриблингга эга ярим ҳимоячи 12та ўйинда 5та гол урди ва жамоасининг энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Клубдаги ўйинлари натижасида Катанец ҳам унга терма жамоада эркин ўйнаш, керакли паллада ҳужумчи ролидан ҳам фойдаланди. 


Ғулом Ҳайдар Гулямов - Айтишингиз мумкин, бу рўйхатда Тома Табатадзе ёки Нурилло Тўхтасинов бўлиши керак эди-ку? Ҳа, улар ҳам жамоанинг муҳим фигураси сифатида муваффақиятларга кўп ҳисса қўшди. Аммо Ғулом Ҳайдар Гулямов деярли барча учрашувларда таянч зонасида "қора" ишни маромига етказиб бажарди. Айниқса "Навбаҳор" билан ўйиндаги меҳнатини айтиш жоиз. У "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги 13та учрашувида 1096 дақиқа тўп тепди. 

Силванус Нимели - "Сурхон" бу йил қишда катта трансферларни амалга оширмади, лекин керакли ва фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Буни чемпионат баҳслари давомида ҳам сездик. Ҳужумчи Силванус Нимели эса термизликларнинг бош қаҳрамони сифатида танилди. Либериялик форвад ортда қолган даврда 13та ўйинда тўп тепди ва 6та гол урди. Тўпурарлар пойгасида Черан, Хебайдан сўнг учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳали давра тугамасиданоқ унга Суперлиганинг етакчиларидан қизиқиш пайдо бўла бошлади. Аммо у иккинчи даврада ҳам "Сурхон" шарафини ҳимоя қилишда давом этади. 


Игорь Иванович - "Бунёдкор" томонидан қишки трансферлар вақтида амалга оширилган ягона яхши трансфер, дея оламиз. Иванович нисбатан кутилган ўйинни намойиш қилди. Биринчи давра экваторигача деярли ҳар бир ўйинда фойдали ҳаракатни амалга ошираётганди. Кейинчалик жамоанинг омадсизликлари уни ҳам четлаб ўтмади. Аммо Иванович ўзининг ностандарт қарорлари, ўткир паслари, ҳужумда хавфли вазият ҳосил қилишдаги ҳаракатлари "қалдирғочлар"га Суперлига стартида бир қанча очколарни тақдим қилди. Футболчи 11та учрашувда 2та гол урди ва 3та ассистни амалга оширди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика