UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  2 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  1 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  14 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  1 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  11 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар Янгиликлар

Суперлига. "Андижон" - "Пахтакор" ўйинига оид маълумотлар

Бугун Суперлиганинг 9-турига старт берилади.

Фарғонадаги "Истиқлол" стадионида "Андижон" мезбон сифатида "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:30да бошланади. Қуйида ушбу ўйинга доир баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

"Андижон"

- "Андижон" турнир жадвалида 7 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа битта ўйинда зафар қучиб, 4 марта дуранг ўйнаган ва 3 бор мағлубиятга учради. Тўплар нисбати 7-11. 

- "Андижон" Суперлигада фақат битта ўйинни ютган уч жамоадан бири бўлиб турибди. Яна иккита клуб - "Бухоро" билан "Қўқон-1912". 

- "Андижон" охирги 3 турдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлуб бўлди.   

- Бу жамоанинг ягона ғалабаси уйдаги ўйинда қўлга киритилган бўлиб, 5-турда "Андижон" "Насаф"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этган. 

- "Андижон" шу пайтгача "Пахтакор"га қарши жами 46та ўйин ўтказиб, шундан фақат тўрттасида ғалабага эришган. 

"Пахтакор"

- "Пахтакор" ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди. Жамоа 8та ўйиннинг олтитасини ғалаба билан тугатди ва икки бор дуранг қайд этди. Тўплар нисбати 15-7. 

- "Пахтакор" жуда ғалати натижа кўрсатяпти: мавсумни кетма-кет учта ғалаба билан бошлаган "шерлар" кейин дуранг қайд этишди. Ундан кейин яна қаторасига учта ғалаба рўй берди ва шундан сўнг яна дуранг. 

- "Пахтакор" бугун сафарда тўртинчи учрашувини ўтказади. Шу пайтгача бўлиб 3та ўйиннинг иккитасида Шота Арвеладзе шогирдлари зафар қучиб, бир марта дуранг ўйнашди. 

- "Пахтакор" сафар ўйинларида 4та гол уриб ўз дарвозасидан икки бор тўп олиб чиққан. 

- "Пахтакор" бунгача "Андиждон"га қарши жами 46та учрашув ўтказиб, шундан 34тасини ўз фойдасига ҳал этган. 

Охирги 5 ўйин 

2016 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 1:0 

2015 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 0:1

2012 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:4 

2011 йил. "Андижон" - "Пахтакор" 2:1 

Жамоаларнинг ўзаро охирги бешта ўйинига назар ташласак, уч марта "Пахтакор" ғалаба қозониб кетган. Икки бор "Андижон" зафар қучган. "Пахтакор" икки марта 1:0 ва бир сафар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонган. "Андижон" эса 1:0, 2:1 ҳисобларида ўз рақибини мағлуб этган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика