UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   0 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  14 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Суперлига. "Навбаҳор" Олмалиқда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди Янгиликлар

Суперлига. "Навбаҳор" Олмалиқда сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди

Теглар :  НавбаҳорАГМК
Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган АГМК - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.


Ўйиннинг 2-дақиқасида мезбонларнинг илк ҳужумларида Муроджон Тошматов ўйиндан ташқари ҳолатда қолди. 7-дақиқада Иван Соловьёв жарима зарбасини амалга оширганидан сўнг, жарима майдончаси ичида мезбон ҳимоячиларилан бири тўпни қўли билан ўйнаганидан сўнг пенальти белгиланди. Александр Касьян мезбонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди - 0:1.

14-дақиқада Сардор Раҳмоновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.  19-дақиқада Азимжон Аҳмедовнинг 20 метрлар чамаси узоқликдан дарвозага  йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

28-дақиқада Мирзоҳид Ғофуровнинг кучли зарбасини Султонов қайтарди.

30-дақиқада Остон Ўрунов ўз жарима майдони ичида Акмал Шораҳмедовни йиқитгани учун бош ҳакам пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини Муроджон Тошматов амалга оширди, Ўткир Юсупов тўпни қайтаришга эришди!

32-дақиқада Санъат Шихов тўхтатмасдан тўпни дарвозага йўллади, Юсупов яна ўзини кўрсатди.

42-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўпни дарвозабон Суҳроб Султонов қайтарди. 

45+1-дақиқада Зафар Полвоновнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Юсупов ажойиб сейв билан қайтаришга эришди. 

Биринчи таймда бошқа гол урилмади.

54-дақиқада Жасурбек Умаровнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

71-дақиқада Санъат Шиховнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 77-дақиқада Шаҳзод Шаймановнинг зарбасидан сўнг, тўп рақиб футболчиларидан бирига тегиб, майдонни тарк этди. 

89-дақиқада Шерзод Файзиевнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов қайтарди. 

90+2-дақиқада Шохназар Норбеков рақиб жарима майдони ичида ажойиб гол урди - 1:1.

90+3-дақиқада Норбеков бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва ноаниқ зарба берди...

Учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди.


 

ОКМК

Шоҳназар Норбеков - 90'

Суперлига. 11-тур

16/06/2019, 19:30

1
:
1
Тугади

Навбаҳор

Александр Касьян - 7'

45'
90'
4'  Сардор Раҳмонов
41'  Санат Шихов
90'  Шоҳназар Норбеков
7'  Александр Касьян
24'  Остон Ўрунов
90'  Обид Жўрабоев



АГМК – НАВБАҲОР 1:1
16 июнь 2019 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Илгиз Танташев, Ҳусниддин Шодмонов, Александр Буров, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Темур Абдуллаев
Комиссар: Шерзод Ражабов.

Голлар: Александр Касьян 7 пенальти, - 0:1. Шохназар Норбеков 90+2, - 1:1.

Амалга оширилмаган пенальти: Муроджон Тошматов 30 (дарвозабон).

АГМК: Суҳробжон Султонов, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 60), Дилшод Жўраев, Санъат Шихов, Зафар Полвонов, Муроджон Тошматов (Мирғиёс Сулаймонов, 68), Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов (Шохназар Норбеков, 58), Сардор Раҳмонов, Шерзод Файзиев.
Захира: Акбар Тўраев, Зоҳир Пиримов, Жасур Ҳакимов, Ғулом Ҳайдар Ғуломов, Бобурбк Юлдашев

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Остон Ўрунов, Азимжон Аҳмедов, Иван Соловьев, Александр Касьян (Баҳодир Насимов, 89), Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Абдужамол Исроилов (Шаҳзод Шайманов, 8), Жаҳонгир Меҳмонов, Аббос Ғуломов (Славко Лукич, 60).
Захира: Дилшод Ҳамроев, Шаҳзод Шайманов, Хожиакбар Юнусов, Ғиёс Комилов, Зафар Тўраев

Огоҳлантиришлар: Сардор Раҳмонов 4, Остон Ўрунов 24, Санъат Шихов 41, Ўткир Юсупов 68, Обид Жўрабоев 90.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика